28 июнь, якшанба тонгида Лас-Вегас шаҳрида UFC on ESPN 12 мусобақаси ўтказилди.
Мусобақанинг асосий жанги енгил вазн тоифасида вақтинчалик собиқ чемпион Дастин Порье (26-6) ва Ден Ҳукер (20-9) ўртасида кечди.
Шиддатли кечган беллашувда Дастин Порье ҳакамларнинг қарори билан ғолиб деб топилди. У биринчи раундда 48-47, иккинчисида 48-47, учинчисида эса 48-46 ҳисоблари билан рақибидан устун келди. Шу тариқа Порье ўзининг 26-ғалабасини қўлга киритди.
Бошқа жанглар натижалари:
Майк Перри (14-6) бир овоздан қабул қилинган қарор билан Микки Галлни (6-3) мағлубиятга учратди (29-28, 29-28, 29-28).Морис Грин (9-5) учинчи раундда Жан Виллантедан (17-12) устун келди.
Брендан Аллен (15-3) ғакамлар қарорига кўра (29-28, 29-27, 30-27) Кайл Докосни (9-1) мағлубиятга учратди.
Жулиан Эроса (24-9) учинчи раундда Шон Вудсонни (7-1) мағлуб этди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)