• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12778.12
    • RUB164.01
    • EUR14931.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Комил Алламжонов: «Журналист кетаверади, лекин муаммо қолиб кетяпти»

    Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов UzReport телеканалига берган интервьюсида ҳокимлар, вазирлар ва юқори лавозимдаги амалдорлар «матбуотда ўйламай гапириб қўйгани оқибатида резонансли ҳолатлар» юзага келгани тўғрисида ўзининг шахсий фикрларини билдирди.

    Кадр: UzReport

    Кадр: UzReport

    «Ўша пайтда Президентимиз битта фикр айтганлар: ‘Эркин матбуот Ўзбекистон учун янгилик. Ўзбекистонда фаолият юритаётган раҳбарлар учун ҳам янгилик. Давр кўрсатдики, биз яхши, замонавий кадрларни, кўнглимиз даражасида етказа олмадик, ярата олмадик. Демак ҳозир айнан шу кадрларни яратиш ва тарбиялаш даври. Мен имконият бераман ҳаммага: хато қилишга ва ўзини хатоси устида ишлашга. Мен бошқача тарбиялай олмайман уларни.

    Демак матбуот очиқ, бирон бир амалдор хато қилдими, хатоси учун ўзи ҳаракат қилсин, ишласин ва уни тўғирлашни ўйласин. Ҳар битта одам матбуотда қилган хатоси учун ишдан кетса, эртага келган одам ҳам ҳудди шундай хатони қилмайди деб ишонч билан айта олмаймиз, чунки ‘пачкалаб’ мана бу ерда пойлаб турган ‘кадровий запасимиз’ йўқ», — дейди Алламжонов.

    У хато билан хатонинг ҳам фарқи борлиги, сўзда хато қилиш, билмай гапириб қўйиш ёки ҳақорат қилиб қўйиш бошқа бошқа хатолар эканлигини таъкидлаб ўтди.

    Ҳокимлар масаласида тўхталиб: «Ҳокимиятни ўзини битта оила деб ҳисобга оладиган бўлсак, оилани ичида кимдир шу ички жараёндан яширинча, уни сўзларини ёзиб олиб интернетга чиқармоқда. Бунинг оқибатида, уларни ўша ҳиссиётларга берилиб гапирган ҳақоратлари, сўзлари чиқиб келяпти. Одамларда ‘бу ҳоким мана шунақа одам экан, бунақа одам ишлаши керакмас бу лавозимда’ деган фикр шаклланмоқда», — дейди Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди васийлик кенгаши раиси.

    У масалага раҳбарнинг кўзлари билан қарашни таклиф этади. «Биз, масалан, ишдан кетиши керак деб ҳисоблаган ҳокимларни нима учун деб сўрасангиз — ҳақорат қилгани учун дейсиз, ёки мана бунақа сўкингани учун дейсиз. Бошқа нарсани билмаймиз. Нима иш қилди, натижалари қанақа, имкониятлари қанақа, нима ўзгаришлар қилаяпти… Ходимга баҳо бериш учун шундай мезонлар бор. Масалан, бирор-бир вилоят ҳокими, прогноз кўрсаткичларини бажаряптими? Бажаряпти. Солиқлар тушумини бюджетга ўз вақтида бажаряптими? Бажаряпти. Халқ билан учрашяптими? Учрашяпти. Одамларни, масалан, муаммосини ҳал қилиб беряптими? Ҳал қилиб беряпти. Қурилиш ёки бирор-бир инвестицион лойиҳаларини аъло даражада бажаряптими? Ҳа, бажаряпти. Лекин шунга яраша ўзини ходимлари билан сўкиб, уришаётган бир пайтлардаги гапи чиқиб кетиб, кейин одамлар буни ишдан олиб ташлагин деяпти деса».

    «Масалан, мени дадам ҳам оилада ўтирганимизда жаҳллари чиқса койишлари мумкин, сўкиниш ҳолатлари бўлиши мумкин. Бу оиладаги ички нарса. Ҳар хил ҳолат бўлади. Лекин ўша пайт агар мен шуни диктофонга ёзиб олиб чиқариб юборсам, бутун жамиятда у киши ҳақидаги фикр ўзгаради-қўяди, кейин ўзимизни оқлай олмаймиз. Бу ҳам худди шунақа нарса», — дейди Комил Алламжонов.

    Бундай пайтда вилоят ҳокимлари нима қилиши мумкинлиги тўғрисида гапириб, Алламжонов ҳокимларнинг матбуот котиби пиар-стратегиясия бўйича тўғри иш ташкил қилиши керак деган фикрни билдирди.

    «Лекин бундай тажрибаси бўлмаган ҳокимларимиз қийин аҳволда қолишмоқда. Улар бу жараён билан курашиш ўрнига, журналистлар билан курашишяпти. Бу нотўғри. Кейин битта муаммо иккинчи, учинчи муаммоларни келтириб чиқаришига сабаб бўляпти. Президент бундай масалаларга арқонни узун ташлаб, кенг қараяптилар. Бошқача тарбиялашнинг йўли йўқ. Формуласи, рецепти жуда оддий: матбуотга ўз вақтида маълумотни бериш керак, матбуот қўйган саволга вақтида жавоб бериш керак, матбуот кўтараётган халқ дардини эшитиб, ўша қилинаётган хатони тўғирлаш керак вақтида ва уни ҳисоботини бериб қўйиш керак. Бўлди, шу, бизни хоҳишимиз».

    «Лекин шу муаммони ҳал қилиш ўрнига журналистни қувлаб кетиб қолишяпти. Журналист кетаверади, лекин муаммо қолиб кетяпти, халқ кўряпти. Эртага бу бўлмаса бошқаси телефонига ёзиб олиб чиқариб юборади. Ҳамма блогер. Ўзбекистонда 19 миллиондан ошиқ Telegram фойдаланувчилари бор. Бу ярим давлатдан кўпи. 60 фоиздан кўпроғи ёшлар. Ҳаммани қўлида ейишга нони ёки уйида телевизори бўлмаслиги мумкин, лекин қўлида телефон бор. Интернет бор, Telegram бор. Мана сизга 19 миллион журналист ва блогерлар. Ҳар бирида блогер бўлиш ваколати бор. Унга ҳеч ким тўсқинлик қила олмайди», — дейди Комил Алламжонов.

    У оддий ишни оғирлаштирмасликка чақириб: «Агарда мана бунақа имкониятларимиз кичкина ва муаммоларимиз катта бўлса буни ҳам очиқ-ойдин айтишимиз керак. Умид бағишлаш керак эмас. Одамларга айтиш керак, кечирасизлар, ҳозир биз бу ишни қила олмаймиз, мана бизни чўнтагимиздаги пулимиз, мана бу имкониятимиз. Лекин орадан мана шунақа вақт ўтгандан кейин, буни режага киритдик, буни бажарамиз. Одамлар тушунмайдими?», — дея таъкидлади.

    «Энг ёмони — ёлғон ваъда бериш. Ёлғон ваъда берма, самимий бўл, чўнтагингдаги пулни очиқчасига кўрсат. Шунда сен уни самарали ишлатасан, керакли жойга ишлатасан… Ва кейин яна битта катта асосий масала борки, хўп, у кейинроқ бўлсаям ҳозир нима қилишингни айтиб қўй. Ва ўша қилаётган ишингни одамлар кўрсин. Бўлди, жуда осон», — деди масс-медиани қўллаб-қувватлаш фонди Васийлик кенгаши раиси.

    «Лекин шу нарсани қилишмайди, хоҳлашмайди, кибрга берилганлари жуда кўп. Ва мана шунақа қилиб, ўчакишиб, матбуотни бўғамиз, буни олдириб ташла, буни ёп… Иложи йўқ! Биз бу билан уларни ўзимизга душман қилиб қўямиз», — дея хулоса қилади Комил Алламжонов.

    28.06.2020, 13:44   Изоҳ (0)   17681
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Яшнободдаги ёғ қадоқлаш цехида ёнғин чиқди (видео)

    28.06.2020, 12:57

    Чилонзор туман ҳокимлиги бўлим бошлиғи 50 минг доллар пора билан ушланди

    28.06.2020, 10:39

    Ўзбекистонда коронавирусдан касалланганлар сони 7700 нафардан ошди

    28.06.2020, 10:20

    Тошкент вилоятида бошланғич нархи 127 млн сўм бўлган 0,8 гектар ер қарийб 1 млрд сўмга сотилди

    28.06.2020, 08:10

    Telegram’да одамларнинг 19 млн сўмдан кўпроқ пулини ўғирлаган 21 ёшли фирибгар қўлга тушди

    28.06.2020, 06:29

    Ўзбекистонда 27 июнь куни 255 кишида коронавирус аниқланди. Бешта ҳудудда аҳоли орасида касаллик қайд этилди

    27.06.2020, 23:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампнинг Москва ва Санкт-Петербургга ҳужум қилишга ундагани ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Дунё | 15 июл, 23:35

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 23:25

    Дунёнинг энг кекса марафончиси ЙТҲ оқибатида вафот этди

    Дунё | 15 июл, 23:10

    Украинада кўп фуқаролик қонунийлаштирилди

    Дунё | 15 июл, 22:55

     Банкларда сўмдаги кредит фоизлари кўтарилди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:45

    АҚШда офицер танишув иловаси орқали Украинага оид махфий маълумотларни узатгани аниқланди

    Дунё | 15 июл, 22:35

    Сафарда болани нима билан банд қилиш мумкин? Хотиржам саёҳат қилиш учун 10 та лайфҳак

    Фарзанд | 15 июл, 22:23

    Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар қайси давлатлардан келаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.