Наманган шаҳри таркибида Давлатобод тумани қайта ташкил этилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев Наманганда бўлиб ўтган фаоллар йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев.
«Наманган шаҳрида бугунги кунда расман 630 минг киши истиқомат қилмоқда. Амалда 800 мингдан кўп. Миллиончи шаҳар бўлиш яхши, мана, Самарқанд ҳам бунга интиляпти. Лекин аҳоли сони кўпайган сари шунга яраша ҳал этилиши зарур бўлган масалалар кўлами ҳам ортиб боради. Шу боис Наманган шаҳрида Давлатобод туманини қайта ташкил этиш таклиф қилинмоқда», — деди давлат раҳбари.
Маълумот учун, Наманган шаҳри таркибида аввал ҳам Давлатобод тумани бўлган, бироқ 2004 йилда ушбу туман тугатилганди.
Изоҳ (0)