• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12778.12
    • RUB164.01
    • EUR14931.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Мингта камбағал оилани ‘темир дафтар’дан ўчиртирмоқчимиз». Наманганлик уч ака-ука тадбиркор режалари ҳақида

    Аввал хабар берганимиздек, 26 июнь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташриф буюрди. Давлат раҳбари сафар чоғида Чортоқ туманидаги адир-даштликларда барпо этилаётган иссиқхоналар мажмуаси билан танишди.

    Президент ва наманганлик уч ака-ука

    Президент ва наманганлик уч ака-ука
    Фото: Президент матбуот хизмати

    Умумий қиймати 13 миллиард сўм бўлган лойиҳани Golden Nuts Namangan агротоморқа хизмати МЧЖ амалга оширмоқда. Жараёнларни Намангандан туриб ёритаётган «Дарё» мухбири МЧЖ раҳбари Аҳадхон Эгамбердиев билан интервью уюштирди.

    ЙТТдан оилавий бизнес сари«Биз оилавий тадбиркормиз. Акам Акмалхон, укам Камолхон ҳам ишбилармон. Биласиз, Наманган вилоятида кастюм-шим тикиш азалдан урфга кирган. Дастлабки фаолиятимиз мобайнида биз ҳам якка тартибдаги тадбиркор сифатида тикувчилик қилиб, рўзғор тебратганмиз. 2015 йили уч ака-ука бирлашиб, Наманган туманида «Асадбек ғишт саноати» МЧЖни ташкил этдик. Катта лойиҳага қўл урганимиз боис аввалига бироз чўчиганимиз рост. Лекин ўзимизга нисбатан ишонч ва тажриба сабаб астойдил ишлашга енг шимардик.

    Аҳадхон Эгамбердиев

    Аҳадхон Эгамбердиев
    Фото: «Дарё»

    МЧЖ фаолияти ғишт ишлаб чиқариш ва уни сотишдан бошланди. Кейин 4 гектар майдонга иссиқхона қурдик. 2018 йили мева-сабзавотларни қайта ишлаш цехини ишга туширдик. Шу тариқа фаолиятимиз кенгайиб борди. Ҳозирда оилавий жамиятимизда сунъий гуллар ва юмшоқ ўйинчоқлар ҳам ишлаб чиқарилади. Шунингдек, 100 гектар ерга ғалла ва пахта ҳам экамиз. Жами 400 нафар ишчисига эга «Асадбек ғишт саноати»дан 2019 йили 2 миллиард сўм даромад топдик».

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Қайта ишланган маҳсулотлар жаҳон бозорига чиқмоқда«Юқорида айтиб ўтганимдек, икки йилдан бери мева-сабзавотларни консервалаш ва экспорт қилиш билан ҳам шуғулланамиз. Қулупнай, гилос, ўрик, олма, хурмо, помидор, бодиринг каби йигирмага яқин табиат неъматларидан шарбат, мураббо, тузламалар тайёрлаймиз. Бугунги кунда қайта ишланган 45 хил маҳсулотимиз Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва маҳаллий бозордаги ҳамкорларимизга етказиб берилмоқда. Ўтган йили 1 миллион долларлик экспорт қилган бўлсак, бу йил ушбу кўрсаткични 5 миллион долларга етказишни режалаштирганмиз.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Маҳсулотларимизга талаб ортгани сари қайта ишлаш учун етарли мева-сабзавотлар топа олмаяпмиз. 2019 йили ҳам бироз қийналдик. Мазкур муаммони вилоят ҳокимига айтиб, ер ажратиб беришларини сўрадик. Бизга мана шу лойиҳани таклиф этишди. Уч ака-ука бажонидил қабул қилдик ва иккинчи оилавий МЧЖ — Golden Nuts Namangan агротоморқа хизматини туздик».

    «Битта иссиқхона 13 миллион сўмга битади»«Янги лойиҳамиз Чортоқ туманидаги баланд адир-даштликларда кўп йиллар давомида фойдаланилмаган майдонда амалга оширилмоқда. Сув, электр энергияси ва йўл муаммоси вилоят ҳокимининг кўмаги билан ҳал этилди. Ҳозир 2 та қудуқдан сув чиқади, келгусида яна 18 та қудуқ қазиш кутилмоқда, 7 километр йўлга эса асфальт ётқизилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    36 гектар ерда барпо этилаётган ҳар бири 2 сотихли 1000 та иссиқхона ҳудуддаги камбағал оилалар учун мўлжалланган. Айни пайтда 800 та иссиқхона қурилиб, ўз эгаларига топширилди. Қолган 200 таси июль ойи охирида фойдаланишга берилади.

    Битта иссиқхона 13 миллион сўмга тайёр бўлмоқда. Бандликка кўмаклашиш жамғармаси 6,7 миллион сўм субсидия маблағлари ажратяпти. Қолган 6,3 миллион сўмни эса тижорат банклари 3 йилга имтиёзли кредит сифатида ажратмоқда. Бу эса оилалар учун жуда катта имконият. Умумий қиймати 13 миллиард сўм бўлган лойиҳага Бандликка кўмаклашиш жамғармаси ҳисобидан 6,7 миллиард сўм субсидия маблағлари ва тижорат банкларининг 6,3 миллиард сўмлик имтиёзли кредити йўналтирилмоқда».

    «Камбағал оилаларга ҳамиша маслакдошмиз»«Лойиҳамиз орқали ‘Бир маҳалла — бир маҳсулот’ тамойили асосида бир жойда экспортбоп сифатли маҳсулот етиштирилади, камбағал оилалар доимий даромад манбаларига эга бўлади ва уларнинг бандлиги таъминланади.

    Ўз иссиқхонасига эга бўлган 1000 та оилага яқиндан кўмаклашамиз. Уларга маҳсулотни етиштиришда кўчат, сув, минерал ўғитларни етказиб берамиз. Ҳосил тайёр бўлгач, бозор нархида яна ўзимиз сотиб оламиз ва қайта ишлаб, хорижга экспорт қиламиз.

    2 сотихли иссиқхонада уч марта ҳосил етиштириш имконияти мавжуд. Битта иссиқхонада 700 туп помидор кўчати экилган. Ҳар бир туп кўчатдан ўртача 4-5 килограммдан маҳсулот олиш мумкин. Битта оила йилига ўртача 40 миллион сўм соф фойда топади. Бу, албатта, ҳар бир оила ва унинг аъзолари хатти-ҳаракатига боғлиқ. Биз ҳам камбағалликка қарши курашишни мақсад қилганмиз. ‘Темир дафтар’га тушган 1000 та камбағал оила ҳаётини фаровон бўлишига ҳисса қўшсак, кўзлаган мақсадимиздан бирига эришган бўламиз».

    Миролим Исажонов суҳбатлашди

    Мавзуга доир:

    •  Шавкат Мирзиёев Чортоқ туманида 1000 та иссиқхонани ўз ичига олган лойиҳа билан танишди (фото)
    • Шавкат Мирзиёев Попда фойдаланилмай ётган ерда ташкил қилинган мева-сабзавотчилик кластерига ташриф буюрди (фото)
    • Шавкат Мирзиёев Норин дарёси бўйида ноёб балиқларни етиштирувчи корхонани бориб кўрди

    27.06.2020, 10:45   Изоҳ (0)   33983
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистоннинг тўрт ҳудудида аҳоли орасида коронавирус аниқланди. Касалланганларнинг умумий сони 7490 кишига етди

    27.06.2020, 10:07

    Видео: Наманганда электромобилда сайр қилаётган Шавкат Мирзиёев

    27.06.2020, 09:44

    Шавкат Мирзиёев Намангандаги «Афсоналар водийси»га борди

    27.06.2020, 09:06

    Uzcard Монополияга қарши курашиш қўмитасига маълумот бермасдан «Рақобат тўғрисида»ги қонунни бузмоқда

    27.06.2020, 07:44

    Шавкат Мирзиёев Наманганда «Обод ва хавфсиз маҳалла» концепцияси доирасидаги ишлар билан танишди

    27.06.2020, 06:42

    Ўзбекистонда 26 июнь куни 250 кишида коронавирус аниқланди. Аҳволи ўта оғир беморлар сони 8 нафарга етди

    26.06.2020, 23:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампнинг Москва ва Санкт-Петербургга ҳужум қилишга ундагани ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Дунё | 15 июл, 23:35

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 23:25

    Дунёнинг энг кекса марафончиси ЙТҲ оқибатида вафот этди

    Дунё | 15 июл, 23:10

    Украинада кўп фуқаролик қонунийлаштирилди

    Дунё | 15 июл, 22:55

     Банкларда сўмдаги кредит фоизлари кўтарилди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:45

    АҚШда офицер танишув иловаси орқали Украинага оид махфий маълумотларни узатгани аниқланди

    Дунё | 15 июл, 22:35

    Сафарда болани нима билан банд қилиш мумкин? Хотиржам саёҳат қилиш учун 10 та лайфҳак

    Фарзанд | 15 июл, 22:23

    Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар қайси давлатлардан келаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.