Ўзбекистонда 25 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 89 кишига кўпайиб, 6990 кишига етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг

  • 40 нафари карантин марказидаги фуқаролар орасида,
  • 38 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 28 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 10 нафари аҳоли орасида),
  • 7 нафари Тошкент вилоятида чегара пост орқали мамлакатга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида,
  • 2 нафар Жиззах вилоятида, 1 нафар Андижон вилоятида аҳоли орасида,
  • 1 нафар Сурхондарё вилоятида аниқланган.

Айни пайтда Ўзбекистонда 4685 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (68 фоиз) соғайган. Ҳозирда мамлакатда 2286 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 14 нафари оғир, 5 нафари ўта оғир аҳволда. Шу кунгача коронавирусга чалинганларнинг 19 нафари касаллик асоратлари оқибатида вафот этган.

Аввалроқ Ўзбекистонда 24 июнь куни 239 кишида коронавирус аниқлангани ва бу янги рекорд кўрсаткич эканлиги тўғрисида хабар берилганди.