• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Совет-япон урушидан Иккинчи жаҳон урушигача. Икки уруш иштирокчиси Файзулла Норхўжаевнинг ҳарбий фаолияти ҳақида

    Ҳар йили «9 май Хотира ва қадрлаш куни» муносабати билан юртимизда Ватан озодлиги, эрки ва тинчлиги учун курашган, бу йўлда жон фидо этган инсонлар, уларнинг жасорати хотирланиб, ҳурмат бажо келтирилади. Уларнинг мардлиги, фидойилиги ёш авлодга ибрат сифатида ёдга олинади. Ўзбекистонда нафақат Иккинчи жаҳон урушида, балки мазкур урушгача бўлган йилларда ҳам қатор ҳарбий ҳаракатларда иштирок этган ҳарбий мутахассисларимиз борлиги кўпчиликка маълум эмас. «Дарё» тарих фанлари бўйича фалсафа доктори Эркин Раджабовнинг ана шундай ўзбек ҳарбий кадрларидан бири ҳисобланган Файзулла Норхўжаев ҳаёти ва ҳарбий фаолияти ҳақидаги мақоласини ҳавола этади.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    Файзулла Хўжаевич Норхўжаев 1911 йил 25 ноябрда Наманган вилояти Чуст туманининг Қизилтепа қишлоғида оиланинг ўн учинчи фарзанди бўлиб туғилади. Ота-онасидан эрта етим қолган қаҳрамонимиз 1923 йилда болалар уйига қабул қилинади. Орадан икки йил ўтиб, 1925 йилда у Бухоро ҳарбий мактабига қабул қилинади. Мазкур мактаб кейинчалик (Ф.Норхўжаев қабул қилингандан 6 ой ўтгач) Фарғонага кўчирилади. Кейинчалик Фарғонадаги ҳарбий тайёргарлик мактаби ҳам ёпилиб, мактаб тарқатилиб, унинг ўқувчилари қатори Файзулла Норхўжаев ҳам Тошкентга олиб келинади.

    У янгидан имтиҳон топшириб Тошкент ҳарбий мактаби (ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари академияси, собиқ Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юрти)га қабул қилинади. Бўлғуси генерал ўзининг 1982 йилда ёзган «50 йил жанговар постда» номли китобида ҳарбий мактабига қабул жараёнида она тилидан имтиҳонни ўша вақтда В.И.Ленин номли ҳарбий мактаб (ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари академияси, собиқ Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юрти)да она тилидан курсантларга дарс берган машҳур ўзбек маърифатпарвари ва педагоги Абдулла Авлоний (1878–1934) олганини эслаб ўтади.

    Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Файзулла Норхўжаeв мазкур мактабда Абдулла Авлонийдан ташқари сўнгги Қўқон хонининг ҳарбий набираси Саид Азаматбек Худоёрхонов (1888–1938)дан артиллерия назариясидан, М.В.Фрунзе номидаги ҳарбий академияни битириб келган Т.Қирғизов (1899–1938) дан эса тактикадан дарс олган.

    Файзулла Норхўжаев артиллерия дивизионининг 2-батареясига қабул қилиниб, беш йил давомида ушбу батареяда таҳсил олди. 1931 йилда ҳарбий мактабни тамомлаб, ишчи-деҳқон қизил армиясининг командири сифатида дастлаб Кушка ва Ашхабодда артиллерия взводи командири вазифасида ишлади. Кейинчалик эса Хитой-Совет чегарасида юз берган қуролли можаро туфайли Узоқ Шарқдаги вазият чигаллашди.  Совет ҳукумати Узоқ Шарқ чегараси мудофааси учун зарурий чора сифатида Тошкент шаҳрида Узоқ Шарққа юбориладиган махсус артиллерия дивизиони тузилади.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    Файзулла Норхўжаев шу дивизионга олишларини сўраб полк командирига мурожаат қилади ва у дивизион таркибига киритилади. Узоқ Шарқда уни кичик, аммо жуда муҳим гарнизонга командир этиб тайинлайдилар ҳамда Хитой чегарасида мустаҳкам мудофаа объекти қуриш вазифаси топширилади. У 1935 йилгача Узоқ Шарқда хизмат қилиб, кейинчалик ўз ҳарбий қисмига қайтади.

    1938 йил СССР-Япония муносабаталари кескинлашди. Япониянинг Москвадаги муваққат ишлар вакили 1938 йил 15 июль тонгида СССР Ташқи ишлар комиссарлигига келиб, совет чегарачиларининг Ҳасан кўли яқинидаги тепаликлардан олиб чиқиб кетилишини талаб қилади. Ҳасан кўли ва унга туташ тепаликлар ўша вақтда совет давлати ҳудуди ҳисобланиб, 1938 йил 20 июлда Япония элчиси Мамору Сигэмицу (1887–1957) Ҳасан кўли ҳудудига бўлган япон ҳукумати даъвосини такрорлаб, агар совет ҳукумати мазкур талабга рад жавобини берса Япония куч ишлатишини, СССРга қарши ҳарбий ҳаракатлар бошлаши ҳақида огоҳлантиради.

    Япониянинг талаби СССР томонидан рад этилгач, Япония ҳарбийлари 1938 йилнинг 29 июль куни кундузи соат тўртда чегарадаги қисмларига Заозерная тепалигидан ҳужум қилади. 31 июлда эса японлар Ҳасан кўли ҳудудида 19-пиёда дивизияни ҳаракатга келтириб, Файзулла Норхўжаев хизмат қилаётган 85-алоҳида артиллерия бўлинмасининг ўқув батареясига қўққисдан ҳужум қилди. Файзулла Норхўжаев 85-алоҳида артиллерия бўлинмасининг ўқув батареяси командири сифатида Ҳасан кўли ҳудудидаги жанговар операцияларда иштирок этади. Қаттиқ отишувлардан сўнг японлар томонидан Заозерная ва Безимянная тепаликлари эгалланади.

    Кейинчалик қарши ҳужум натижасида ушбу ҳудудлар Япониядан қайтиб олингач, 1938 йил 10 августда Япония элчиси Мамору Сигемицу яна СССР Ташқи ишлар халқ комиссарлигига ташриф буюриб, музокаралар бошлаш ҳақида таклиф киритди. 1938 йил 11 августдан Ҳасан кўли бўйидаги ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, 1938 йил Ҳасан кўли бўйидаги ҳарбий ҳаракатлар СССР Қуролли кучлари учун биринчи жиддий синов бўлди. Айни шу уруш сабабли совет қўшинлари авиация ва танклардан фойдаланиш, артиллерия ёрдамини ташкил этиш бўйича катта ҳарбий тажрибага эга бўлди.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    Ҳарбий ҳаракатлар давомида СССРдан 15 мингдан ортиқ киши, 1 014 та пулемёт, 237 та қурол, 285 та танк, 40 та ва 32 та ўқчи бўлинмалар, 2 та алоҳида механизациялашган бригада, 39-ўқчи бўлинма, 121 та отлиқ ва 39 та корпусли артиллерия полки иштирок этгани Ҳасан кўли атрофидаги жанг кўлами ҳақида тасаввур уйғотишга ёрдам беради.

    Иккинчи жаҳон уруши бошлангач, Файзулла Норхўжаев турли ҳарбий қисмлар таркибида фронт ҳаракатларида ва кўплаб муҳим жанговар топшириқларда иштирок этди. 1941 йил ноябрь ойидан 1943 йил мартигача 63-армия 94-Мустақил ўқчи дивизиони билан уруш ҳаракатларида қатнашди. Шунингдек, немис босқинчиларидан  Москва ва Смоленск шаҳарлари ҳимоясида, Москва атрофи шаҳарларини душмандан озод этишда, Сталинград қамалида ва ундан чиқиш учун олиб борилган жанговар ҳаракатларда қатнашди.

    Файзулла Норхўжаeв 18-гвардиячи ўқчи корпус, 3-гвардиячи армия билан биргаликда жанубий-ғарбий фронт ҳамда Украина ҳудудларини душман қўшинларидан тозалашда фаол иштирок этди. Артиллерия корпуси штабининг бошлиғи сифатида у хизмат қилган бу ҳарбий тузилмалар Каменка, Ворошиловград (ҳозирги Луганск шаҳри – Р.Э.), Красний Лиман, Лисичанск каби шаҳарларни душмандан озод қилди.

    1943 йил майидан 107-замбаракчи-артиллерия полки 1-гвардиячи қўшин қўмондони сифатида Донбасс, Запороже, Днепропетровск каби шаҳарларни немис қўшинларидан озод этиш учун жангларда қатнашди. 3-Украина фронти 152-гвардиячи қирувчи полк қўмондони лавозимида бир қатор ҳарбий операцияларда раҳбарлик қилиб, Одесса, Бобруйск, Брест, Слутск каби шаҳарларни озод этишда иштирок этди.

    Фашист Германияси билан ҳал қилувчи жангларда у 1-Белоруссия фронтининг 278-танкка қарши қирувчи артиллерия полки 5-зарбдор қўшинга қўмондонлик қилди. Висладаги немис мудофаасини ёриб ўтишда, Польшанинг Варшава, Лодз, Бигдош каби шаҳарларни немис босқинчиларидан озод этиш, Одра дарёсини кечиб ўтиш, Берлинни эгаллаш учун олиб борилган оперцияларда иштирок этди.

    Файзулла Норхўжаев эллик йил мобайнида СССР қуролли кучлари сафларида, бир қатор юқори ҳарбий раҳбарлик лавозимларида самарали меҳнат қилди. Жумладан, 1941–1942 йилларда у ўзбек артиллерия бригадасининг бошлиғи, 1942–1952 йилларда эса танкка қарши қирувчи артиллерия полки ва бригадаси қўмондони, 1952–1959 йилларда артиллерия дивизияси раҳбари, Ракета қўшинлари ҳамда Шимолий ҳарбий артиллерия гуруҳи раҳбари ўринбосари (1961–1964), Туркистон ҳарбий округи қўмондони ўринбосари (1964–1973) каби масъул лавозимларда фаолият юритди.

    1958 йилда генерал майор, 1972 йилда эса артиллерия генерал-лейтенанти ҳарбий унвонлари билан мукофотланди. Файзулла Норхўжаев фақатгина ҳарбий соҳада эмас, балки нафақадалиги чоғида ҳам Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий жараёнларда жуда фаол иштирок этди. 1971–1980 йилларда у Ўзбекистон ССР Олий Кенгаши 8–9 чақириғи депутати, 1974–1982 йилларда тарихий ва маданий ёдгорликларни қўриқлаш республика жамияти раҳбарининг ўринбосари, 1982 йилда уруш фахрийлари қўмитасининг Тошкент бўлими раиси каби вазифаларда фаолият кўрсатди.

    Ўзининг узоқ ва шарафли фаолияти мобайнида Файзулла Норхўжаев ҳарбий маҳорати, Иккинчи жаҳон урушининг жанг майдонларида кўрсатган қаҳрамонликлари учун уч марта «Суворов», 1-даражали «Улуғ Ватан уруши», Польша Республикасининг «Жасорат хочи» , «Сталинград мудофааси учун», «Варшаванинг озод этилгани учун», «Берлиннинг олингани шарафига» каби орден, медаллар билан тақдирланган бўлса, Иккинчи жаҳон уруши тугагач,  «Ленин», «Қизил Байроқ» (4 марта), «Қизил юлдуз», «Ҳурмат белгиси» каби орденлар ҳамда бошқа бир қатор медаллар билан тақдирланди.

    Фазулла Норхўжаев 1983 йил 72 ёшида вафот этди. У Тошкент шаҳридаги «Чиғатой» қабристонига дафн этилган.

    24.06.2020, 16:27   Изоҳ (0)   32106
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шимолий Корея Россияга 12 млн дан ортиқ снаряд етказиб берган — ОАВ

    Дунё | 13 июл, 17:50

    Британияда 60 га яқин депутат Фаластин давлатини дарҳол тан олишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 17:30

    Марғилонда 2,5 яшар болани босиб кетган Gentra ҳайдовчисига жиноят иши қўзғатилди

    Ўзбекистон | 13 июл, 17:12

    Трамп жорий этиши кутилаётган санкциялар Россия нефтига глобал эмбарго келтириб чиқариши мумкин

    Дунё | 13 июл, 16:40

    Исроил зарбаларидан бир кечада камида 29 нафар фаластинлик, жумладан, 6 нафар бола ҳалок бўлди 

    Дунё | 13 июл, 16:15

    Ўзбекистонда сунъий интеллект ёрдамида дори воситаларига бозор эҳтиёжлари ўрганилиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 13 июл, 15:55

    Германия Украинага ёрдам бериш учун Patriot ракеталари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди

    Дунё | 13 июл, 15:20

    АҚШ Япония ва Австралиядан Хитой—Тайван ўртасидаги эҳтимолий урушда тутадиган позициясини очиқлашни талаб қилмоқда — FТ

    Дунё | 13 июл, 14:50

    Тошкентда муддатли тўлов асосида автомашина сотувчи МЧЖ қасддан банкрот қилинди 

    Ўзбекистон | 13 июл, 14:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.