«Реал» ярим ҳимоячиси Хамес Родригес мадридликлар сафида етарли ўйин амалиётига эга бўлолмаётганидан нолиди ва Хитойдан тушган таклиф ҳақида гапирди.
«Келажакда нима бўлишини билмайман, бироқ танлаш имкониятим бўлганда, ўз салоҳиятимни намойиш қила оладиган жамоага йўл олишни истардим. Нима учун ўйнамаяпман? Яхши савол, бунга ўзим ҳам жавоб олишни истардим. Мураббий сенга етарли ўйин амалиётини бермаслиги ёқимсиз, ахир бир неча дақиқада ўз имкониятларингни кўрсатиб бера олмайсан.
Италиядан таклиф бор эди, бироқ у мени қониқтирмади, бу менга тўғри келмаслигини тушундим. Ўз вақтида агентим «Реал»га мен борамда Хитойдан таклиф тушганини айтди. Бироқ таклиф қанақа бўлишидан қатъи назар у ерга бормаслигимни айтдим. Мен Хитойга кетишга тайёр эмасдим, ҳали Европа футболида кўп нарса қила олишимга ишонаман», — дейди Хамес.
Хамеснинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Жорий мавсум колумбиялик футболчи Испания чемпионатида 8 ўйин ўтказиб, биттадан гол ва голли узатмага муаллиф бўлди.
Мавзуга доир: Хамес Родригеснинг шедеврлари билан эсда қолган ЖЧ—2014 даги энг чиройли 10 та гол (видео)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)