Мексика шимолида Cеssnа русумли енгил моторли самолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда минтақа маъмуриятига асосланиб, Milenio газетаси хабар бермоқда.
Авиаҳалокат оқибатида учувчи ва беш нафар йўловчи қурбон бўлган. «Уларнинг тўрт нафари вояга етмаганлар эди», — деб ёзади «РБК».
Самолёт Чиуауа штатидаги Камарго шаҳридан қўшни Синалоа штати томон парвоз қилаётган бўлган. Қулаган самолёт бўлаклари штатлар чегараси яқинидан топилган.
Изоҳ (0)