«Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски Германия чемпионатининг 33-туридан ўрин олган «Фрайбург»га қарши ўйинда (3:1) дубль қайд этди.
31 ёшли польшалик ҳужумчи учун бу Бундеслиганинг жорий мавсумидаги 32 ва 33-голлар бўлди. Шу тариқа Левандовски Германия чемпионатида ҳаракат қиладиган легионерларнинг гол уриш борасидаги рекордини янгилади.
Аввалроқ унинг ўзи ушбу натижани такрорлаганди. Ундан олдинги рекордни (31) эса Дортмунднинг «Боруссия» клуби собиқ ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг (2016/2017 йилги мавсум натижаси) қайд этганди.
Маълумот учун, Левандовскининг «Бавария»даги шахсий рекорди — 41 та ўйин 48 та голга тенг.
Левандовски 2014 йилдан бери «Бавария» сафида тўп суриб келади. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2021 йилгача мўлжалланган.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)