Футбол бўйича Украина чемпионатининг 27-турида «Шахтёр» Киевда «Александрия»ни мағлуб этди ва мамлакат чемпионига айланди.
«Шахтёр» сафида Тете дубль қайд этган бўлса, яна бир голга Тайсон муаллифлик қилди. Меҳмонларнинг жавоб голлари Евгений Банада ва Максим Третяков томонидан киритилди.
Мазкур ғалаба «Шахтёр»га 13-чемпионликни тақдим этди. Донецкликлар клуби кетма-кет тўртинчи марта Украина Премьер Лигаси ғолибига айланди.
27 ўйиндан сўнг «Шахтёр» 71 очко тўплади. 26 та ўйин ўтказган иккинчи ўриндаги «Динамо Киев» ҳисобида 52 очко мавжуд.
УПЛ
27-тур баҳси
«Шахтёр» — «Александрия» 3:2
Голлар: 1:0 – 13, пенальти Тайсон, 1:1 – 48 Банада, 1:2 – 51, пенальти Третяков, 2:2 – 60 Тете, 3:2 – 78 Тете.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)