«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан «Барселона» ҳимоячиси Херард Пикенинг гапларига муносабат билдирди. Каталонларнинг «Севилья»га қарши ўйинидан сўнг Пике ҳакамлар «Реал»га ёрдам бериши ҳақида гапирганди.
«Мени фақат «Реал Сосьедад»га қарши кечадиган ўйин қизиқтирмоқда. Менинг ўз фикрим бор ва уни ўзимда қолдираман. Ҳар ким ўзича ўйлайди. Биз фақат эртанги (бугунги) ўйин ҳақида ўйлаяпмиз, чунки бу ҳозирда аҳамиятга эга ягона нарса. Ҳаммасини майдонда исботламоқчимиз.
Борим шу. Ўзим ёқтирадиган ишни қила оламан, бу борада омадим чопган, ҳар ким ҳам бундай дея олмайди. Кўплаб одамлар каби шикоят қилишим мумкин, бироқ мураббий сифатида эмас, бу ҳеч нарсани ўзгартирмайди.
Позитив кайфиятни сақлашга ва бор эътиборимни ишга қаратишга ҳаракат қиламан. Ҳакамлар бизга бошқача ёндашмайди. Гап тамом! Бу борада бошқа ҳеч нарса дейишни хоҳламайман», — дейди Зидан.
Франциялик мутахассис қўл остидаги жамоа 21 июндан 22 июнга ўтар кечаси, Тошкент вақти билан 01:00 да «Реал Сосьедад»га қарши баҳс олиб боради. Мазкур ўйиндаги ғалаба мадридликларни биринчи ўринга олиб чиқади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)