• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Миржалол Қосимов: Вазиятлардан фойдаланишда камчиликлар бор

    Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигаси 5-туридан ўрин олган ОКМК ва «Сурхон» жамоалари ўртасидаги баҳсдан кейин ҳар иккала жамоа бош мураббийлари ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

    Фото: ПФЛ

    Фото: ПФЛ

    Дастлаб меҳмонлар бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров ўйин ҳақида қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

    «Албатта, бундай мағлубиятга учраш ҳар бир жамоа учун жуда аламли. Лекин ушбу ўйинда хурсанд қилгани, ҳар бир футболчимиз ўйинга режалаштирилган тактикани тўлиқ бажарди. Омад келмади ва футболчиларнинг техник маҳорати озроқ панд берди. Умуман олганда, жамоа вазифани тўлиқ бажарди. Ўйинни таҳлил қилиб чиқсак, ким қаерда хато қилганини кўриб чиқамиз.

    Ҳар хил ўйин бўлиб туради. Биз дуранг учун келмагандик, чунки турнир жадвалдаги ҳолатимизга кўра ҳар бир ўйинда уч очко учун ўйнашимиз керак. Дарвозабонимиз жамоадошларини ўз позициясини эгаллаб олишлари учун шундай қилгандир.

    Албатта, жамоа ғалаба қозонгандан кейин ҳақли равишда ғалаба қозонган бўлади, биз ноҳақ мағлубиятга учрадик демоқчи эмасман. Ҳар бир ўйин ва ҳар бир рақибга қараб ўйин стратегиясини ишлаб чиқишимизга тўғри келади. Масалан, кечаги ўйин ҳам кўрсатди, очиқ ўйин нималарга олиб келишини. ОКМК функционал томондан биздан кучлироқ, агар очиқ ўйин кўрсатганимизда ҳисоб йириклашиб кетиши мумкин эди. Биз ўз имкониятимиз кутдик, бир-икки вазият бўлди, ундан фойдаланганимизда, балки натижа бошқачароқ бўларди.

    Ҳар бир футболчининг ўз ўрни бор, айниқса, Шавкат Саломовдек маҳоратли футболчининг. Лекин биз ҳар қандай ҳолатга тайёр туришимиз лозим. Дисквалификация муддати тугади, ўйлайманки, у кейинги ўйинларда бизга ёрдам бера олади», — деб Ҳайдаровнинг сўзларини келтиради «Championat.asia».

    Фото: ОКМК ФК

    Фото: ОКМК ФК

    ОКМК устози Миржалол Қосимов эса ўйиндан сўнг «Сурхон»нинг ҳимоя чизиғи ишончли ўйин кўрсатгани ҳақида гапирди.

    «Ўйин осон бўлмади. «Сурхон» малакали футболчиларга эга яхши шаклланган жамоа. Ўтган турда улар «Машъал»ни ютолмагани туфайли ҳам бугун янада кучли иштиёқ билан ўйнади. Улар бугун ҳимояга эътибор қаратган ҳолда, қарши ҳужум тактикасига таяниб ўйнади. Қолаверса, «Сурхон»да қарши ҳужумда яхши ҳаракатланадиган ҳужумчи – Касян бор.

    Рақиб асосан ҳимояда ўйнагани боиси биринчи бўлимда уларнинг мудофаасидан ўтишга қийналдик. Иккинчи бўлимда ўзимизда куч топиб, шиддаткор ўйин таклиф этдик. Шунингдек, ўйинга тезлик, динамика қўшилди. Натижада вазиятлар пайдо бўлди.

    Вазиятлардан самарали фойдаланишда камчиликлар бор. Чунки ўйин ритмини ҳис этиш учун футболчиларга вақт керак. Карантин туфайли уч ой дам олинди. Бу ҳазил эмас. Машғулот бошқа, майдонда расмий ўйин ўтказиш бошқа. Қолаверса, икки футболчимизда (Шораҳмедов ва Зонич) жароҳат борлиги туфайли улар бугун ўйинда иштирок этмади. Таркибда ўзгаришлар бўлди. Энди ротация қилиб турамиз», – дейди Қосимов.

    Мазкур ғалабадан кейин олмалиқликлар очколари сонини 11 тага етказиб олиб иккинчи ўринга кўтарилиб олди. «Сурхон»нинг ҳисобида эса 5 та ўйинда 4 очко бор. Жамоа мусобақа жадвалининг 11-поғонасидан жой олган.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    21.06.2020, 14:03   Изоҳ (0)   26478
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Боруссия Д» Бундеслигадаги шахсий рекордини янгилади

    21.06.2020, 13:04

    Зинедин Зидан: Ҳакамлар «Реал»га бошқача ёндашмайди. Гап тамом!

    21.06.2020, 12:07

    Францияда 11 июлдан мухлисларнинг стадионга киришига рухсат берилади

    21.06.2020, 11:06

    «Шахтёр» кетма-кет тўртинчи марта Украина чемпионига айланди

    21.06.2020, 10:05

    Улуғбек Бақоев: «Исталган жамоани мағлуб этиш мумкин»

    21.06.2020, 08:30

    «Энергетик-БГУ» Минск дербисида ғалаба қозона олмади

    21.06.2020, 07:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади

    Ўзбекистон | 7 июн, 22:52

    Марк-Андре тер Штеген “Барселона”дан кетиши мумкин

    Спорт | 7 июн, 22:50

    Шавкат Мирзиёев ва Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф бир-бирини Қурбон ҳайити билан табриклади

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:19

    Италия А Сериясида 2025/26 йилги мавсум учун тақвим эълон қилинди

    Спорт | 7 июн, 21:17

    Тошкентдан Фарғонага гиёҳвандлик воситасини олиб кетаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:10

    Ўзбекистонликлар тўрт ойда туристик мақсадларда энг кўп қайси давлатларга чиқаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 20:00

    Қамчиқ довонида йўлнинг бир қисми вақтинча ёпилган

    Ўзбекистон | 7 июн, 19:11

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафоти муносабати билан ҳамдардлик йўллади

    Ўзбекистон | 7 июн, 18:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.