«Бавария»нинг ёш ҳимоячиси Альфонсо Дэвис Бундеслигада мавсум кашфиёти деб топилди. Бу ҳақда лига матбуот хизматида хабар бермоқда.
19 ёшли канадалик футболчи мукофот учун курашда Эрлинг Ҳоланд («Боруссия Д»), Маркус Тюрам («Боруссия М»), Жонжо Кенни («Шальке-04») ва Исмоил Якобсни («Кёльн») ортда қолдирди.
Аввалроқ Альфонсо Дэвис Бундеслига тарихидаги энг тезкор футболчи деб топилганди.
Дэвис 2019 йилнинг январь ойидан бери «Бавария» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Жорий мавсумда у Бундеслига доирасида 28 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг Мюнхен клуби билан амалдаги шартномаси 2023 йилгача мўлжалланган.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)