Футбол бўйича Россия чемпионатининг 23-туридан ўрин олган баҳсда «Уфа» 21 июнь, якшанба куни «Тамбов»ни қабул қилди.
Учрашувнинг дастлабки бўлимида «Уфа» пенальтидан киритилган гол эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олди. Шундан сўнг ўйин бироз сокинлашди. Фақатгина 77-дақиқага келиб «Тамбов» футболчилари ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. «Уфа» эса ғалаба қозониш мақсадида қатор ҳужумлар уюштирди ва қўшиб берилган дақиқалардагина ўз мақсадига эришди — 2:1.
Ушбу беллашувда ўзбекистонлик футболчи Остон Ўрунов майдонда тўлиқ ҳаракат қилди.
Мазкур ғалабадан кейин «Уфа» очколари сонини 30 тага етказиб, 8-ўринга кўтарилиб олган бўлса, «Тамбов» 23 очко билан 12-поғонада бормоқда.
РПЛ
23-тур баҳси
21 июнь, якшанба
«Уфа» — «Тамбов» 2:1
Голлар: Фомин (20), Костюков (77), Гиоргобиани (90+2).«Уфа»: Беленов, Сухов, Никитин, Табидзе, Неделчару, Фомин, Карп (Гиоргобиани, 86), Ўрунов, Ёкич, Кротов (Алиев, 66), Бизяк (Козлов, 67).
«Тамбов»: Шелия, Шляков (Каплиенко, 46), Рибин, Филин (Юрганов, 73), Тетрашвили, Карасев (Федчук, 73), Чуперка, Грицаенко, Костюков (Мамтов, 82), Оеволе, Обухов (Кабахидзе, 56).
Огоҳлантиришлар: Грицаенко (26), Тетрашвили (30), Кротов (30), Чуперка (57), Филин (70), Карп (73).
Четлатиш: Тетрашвили (36).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)