Ўзбекистон Кубоги мусобақасининг 2020 йилги мавсумини очиб берадиган биринчи босқич баҳслари 23 июнь куни бўлиб ўтади.
Профессионал футбол лигаси мазкур босқичдан ўрин олган тўртта ўйиннинг бошланиш вақтини маълум қилди.
Маълумот учун, ушбу босқичда Про-Лиганинг барча 8 жамоаси иштирок этади. Иккинчи босқичга йўл олган тўрт жамоа яна икки жуфтлик ҳосил қилади. Саралашнинг иккинчи босқич беллашувларига ҳам қуръа ташланади. Ғолиблар Суперлиганинг 14 клубига қўшилиб, кубокнинг гуруҳ босқичига йўлланма олади.
Ўзбекистон Кубоги
1-босқич баҳслари
23 июнь, сешанба
«Оқ-тепа» — «Зомин» 17:30
«Нефтьчи» — «Хоразм» 17:30
«Турон» — «Шўртан» 17:30
«Истиқлол» — «Динамо» 17:30
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Кубоги финали Наманган шаҳрида бўлиб ўтади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)