«Ливерпуль»нинг икки нафар футболчиси — ҳужумчи Муҳаммад Салоҳ ва ҳимоячи Эндрю Робертсон Англия Премьер Лигаси доирасида ўтказиладиган «Эвертон» қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин. Бу ҳақда The Athletic хабар бермоқда.
Манбага кўра, ҳар иккала футболчида ҳам узоқ муддатли танаффусдан кейин жисмоний ҳолат борасида муаммолар мавжуд.
Салоҳ Англия Премьер Лигасининг жорий мавсумида 26 учрашувда майдонга тушиб, 16 гол ва 6 та ассистга муаллифлик қилган. Робертсоннинг ҳисобида эса 28 та ўйинда 1 та гол ва 7 та ассист бор.
Эслатиб ўтамиз, «Ливерпуль» — «Эвертон» учрашуви 21 июнь, якшанба куни бўлиб ўтади. Агар Юрген Клопп шогирдлари кейинги икки учрашувда ғалаба қозонса, (кейинги ўйин 24 июнь санасида «Кристал Пэлас»га қарши) муддатдан олдин чемпионликни тантана қилиши мумкин. «Ливерпуль»нинг энг яқин таъқибчиси «Манчестер Сити» 22 очкога ортда бормоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)