Испания чемпионатининг 30-тури доирасида ўтказилган «Севилья» — «Барселона» учрашувда (0:0) Лионель Месси ва Диего Карлос ўртасида тўқнашув юз берди.
Биринчи бўлим охирларида меҳмонлар аъзоси Жюл Кунде «Барселона» ҳужумчиси Луис Суаресга нисбатан қўполлик ишлатди. Месси эса ёнида пайдо бўлган Диего Карлосга эътироз билдирди. Шундан сўнг футболчилар ўртасида жанжал бошланиб кетиб, Месси Карлосни туртиб юборади, у эса майдонга йиқилади. Ҳар иккала жамоанинг қолган футболчилари ҳам жанжалга аралашади. Ҳакам эса якунда Серхио Бускетс ва Фернандога сариқ карточка кўрсатиб, вазиятни ўз назоратига олади.
Учрашувни Хосе Луис Гонсалес Гонсалес бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб борди.
Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумнинг биринчи даврасидаги «Барселона» — «Севилья» ўйини 4:0 ҳисобида каталон клуби фойдасига ҳал бўлган.
«Барселона» 65 очко билан мусобақа жадвалининг биринчи поғонасини эгаллаб турибди. Битта кам ўйин ўтказиб, иккинчи ўринда бораётган «Реал»да эса 62 очко бор. Кучли учликни «Севилья» (52) якунлаган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)