Футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 29-турида «Барселона» 19 июнь, жума куни «Севилья» меҳмони бўлди.
Учрашув мобайнида ҳар икки жамоада голга тортадиган бир қатор имкониятлар юзага келди. Бироқ ўйин якунига қадар дарвозалар даҳлсиз қолди.
Шу тариқа Хулен Лопетеги шогирдларининг лигадаги мағлубиятсиз серияси 7 та ўйинга етди. «Барселона»нинг уч ўйинлик ғалабали сериясига чек қўйилди.
Муҳим очколарни қўлдан чиқарган каталон клуби 65 очко билан пешқадам бўлиб турибди ва иккинчи ўриндаги «Реал»дан 3 очко олдинда бормоқда. Мадридликлар ушбу турда «Реал Сосьедад» меҳмони бўлади. «Севилья» (52) эса учинчи ўринда бормоқда.
Ла Лига
29-тур баҳслари
19 июнь, жума
«Севилья» — «Барселона» 0:0
«Севилья»: Вацлик, Кунде, Регилон, Диего Карлос, Навас, Жордан (Гудел, 69), Фернандо, Оливер Торрес (Банега, 46), Окампос (Васкес, 84), де Йонг (Эн-Несири, 69), Мунир (Сусо, 59).«Барселона»: тер Штеген, Пике, Лангле, Альба, Семеду, Видаль (Гризманн, 77), Бускетс, Ракитич (Пуч, 88), Суарес, Брэйтуэйт (Артур, 63), Месси.
Огоҳлантиришлар: Регилон (26), Пике (39), Бускетс (45), Фернандо (45), Банега (62).
«Мальорка» — «Леганес» 1:1
Голлар: 1:0 – 9 Севилья, 1:1 – 87 Оскар Родригес.«Гранада» — «Вильярреал» 0:1
Гол: 0:1 – 11 Херар Морено.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)