Жанубий Кореянинг Аsianа Airlines авиакомпанияси томонидан 2020 йилнинг июнь—июль ойларида бир нечта рейслар режалаштирилмоқда. Парвозлар қайси санадан амалга оширилиши ҳақида маълумот берилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати хабар қилган.
Хабарга кўра 9 июнь ҳамда 6, 13, 20 ва 27 июль кунлари Инчхон—Тошкент—Инчхон йўналиши бўйича 2 та авиарейс амалга оширилади.
Мазкур рейсларга D-2 ва D-4 (талаба) визаси ва E-9 (ишчи) визасига эга бўлганлар ҳам чиқиши мумкин. Ўзбекистондан Корея Республикасига бориш учун алоҳида рухсатнома талаб этилмайди. Мазкур рейсларга Республика махсус комиссияси томонидан рухсат берилган, Кореядан Ўзбекистонга қайтган фуқаролар 14 кунлик карантинга олинмайди.
Изоҳ (0)