• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Китоб тумани «қизил» ҳудуд бўлишига қарамай, туманда транспортлар ҳаракати чекланмаган. Ошхона ва компьютер ўйинлари маркази ҳам фаолият юритмоқда (фото)

    Қашқадарё вилоятининг Китоб тумани «қизил» ҳудуд бўлишига қарамасдан туманда карантин талабларига риоя қилинмаяпти. Бу ҳақда «Дарё»га мурожаат қилган шаҳрисабзликларнинг айтишича, китобликларнинг Шаҳрисабз шаҳрига бемалол кириб-чиқишда давом этаётгани шаҳар аҳолисини ташвишга солмоқда.

    Китоб тумани ва Шаҳрисабз шаҳрини ажратиб турувчи бетон тўсиқ

    Китоб тумани ва Шаҳрисабз шаҳрини ажратиб турувчи бетон тўсиқ
    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Дарё» мухбири Отабек Қўлдошев Китоб туманида бўлиб, карантин тартибига қай даражада амал қилинаётганини кузатди.

    Китоб тумани ва Шаҳрисабз шаҳрини ажратиб турувчи бетон тўсиқ

    Китоб тумани ва Шаҳрисабз шаҳрини ажратиб турувчи бетон тўсиқ
    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Аввало эътиборимизни тортган ҳолат шу бўлдики, нафақат Шаҳрисабз шаҳри, балки барча туман аҳолиси ҳам «қизил» ҳудуд — Китоб туманига бемалол кириб чиқмоқда. Боиси карантин пости бўм-бўш, на ИИБ, на Миллий гвардия ходимлари бор.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Туман марказида ҳаёт «қайнаяпти». Ҳамма кўчада. Ажабланарлиси, йўловчи ташувчи Damas’лар ва йўналишсиз таксилар ҳам фаолиятини давом эттирмоқда.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Китоб туман ҳокимлигининг маълумот беришича, коронавирус хавфи сабаб ёпилган туманда шахсий автотранспорт воситаларида ҳаракатланишга эрталабки соат 7:00 дан 10:00 га қадар, кечки соат 17:00 дан 20:00 га қадар рухсат этилган. Йўналишсиз такси ва жамоат транспортлари ҳаракати чекланган.

    Йўловчи ташиётган Damas автомобили

    Йўловчи ташиётган Damas автомобили
    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган шаҳрисабзлик Элдор Бобомуродов ҳам айни кундаги ҳолатдан ташвишланаётганини билдирди.

    «Мен ва мен каби фуқаролар учун оиламиз, яқинларимиз ва фарзандларимизнинг соғлиғи қадрли. Шунинг учун ҳам Китоб туманидаги тартибсизликни чеклаш ва туманни Шаҳрисабз шаҳар ва туманидан вақтинча ажратиш керак. Китоб тумани фуқароларининг Шаҳрисабз шаҳар ва туманига ўтишини чеклаш, шунингдек, шаҳрисабзликларни ҳам вақтинча Китобга ўтказмай туриш лозим», — дейди Элдор Бобомуродов.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Биз кўрган ҳолат эса тумандаги вазият ҳокимлик айтаётган маълумотнинг тескариси эканлигини кўрсатмоқда.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Туман тиббиёт бирлашмаси ёнидаги умумий овқатланиш корхоналари — кафе, ошхона, чойхоналар ҳам хўрандаларга хизмат кўрсатишда давом этмоқда.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Шунингдек, автомашиналарни ювиш шохобчалари, йўналишсиз таксида йўловчи ташиш, жамоат транспорти ҳаракати, савдо мажмуалари, сартарошхона ва гўзаллик салонлари, компьютер ўйинлари, яхна ичимлик савдо нуқталарида ҳам ҳар доимгидек иш қизғин.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Агробанк»нинг туман филиали рўпарасидаги чорраҳада туман марказига кириш учун ташкил этилган карантин постида автомобиллар кириб-чиқиши тўхтамаяпти, шунингдек, дезинфекциялаш ишлари ҳам бажарилмаяпти.

    Дезинфекциялаш ишлари бажарилмаётган пост

    Дезинфекциялаш ишлари бажарилмаётган пост
    Фото: «Дарё»

    Дезинфекция воситаси тугаган бўш идиш

    Дезинфекция воситаси тугаган бўш идиш
    Фото: «Дарё»

    Дезинфекция воситаси тугаган бўш идиш

    Дезинфекция воситаси тугаган бўш идиш
    Фото: «Дарё»

    Дезинфекциялаш ишларига масъул қилиб белгиланган ходимнинг айтишича, дезинфекция воситалари тугаб қолгани ва ўз вақтида етказилмагани боис шу ҳолат юзага келган.

    Дезинфекциялаш ишлари бажарилмаётган пост

    Дезинфекциялаш ишлари бажарилмаётган пост
    Фото: «Дарё»

    Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йил 16 июнь куни бўлиб ўтган видеоселекторда Ўзбекистонда коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият шу тариқа мураккаблашиб борса, баъзи вилоят ва шаҳарлар қайта ёпилиши таъкидланганди.

    Президентнинг айтишича, Тошкент шаҳри, Тошкент, Навоий ва Қашқадарё вилоятларида вазият мураккаб бўлиб турибди. Тошкент вилоятида 734 ҳолатдан 79 таси, Навоий вилоятида 108 та ҳолатдан 83 таси, Қашқадарё вилоятида 51 та ҳолатдан 48 тасида вирус аҳоли орасида аниқланган. Шунингдек, Навоийда 25 та, Тошкент вилоятида 22 та, Қашқадарёда 3 та ҳолатда вирус манбаси ҳамон номаълум бўлиб турибди.

    Мавзуга доир:

    • Коронавирус сабаб Китоб тумани ҳудуди тўлиқ карантинга ёпилди
    • Китоб туманида вафот этган фуқаронинг ўлимига коронавирус сабаб бўлмагани маълум қилинди
    • Қашқадарёда иккита деҳқон бозори карантин тартибига риоя қилмагани учун ёпилади

    19.06.2020, 08:15   Изоҳ (0)   47272
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Андижонда тадбиркордан 2,5 млн сўм талаб қилган электр тармоқлари корхонаси ходими қўлга олинди

    19.06.2020, 07:54

    Қашқадарёда иккита деҳқон бозори карантин тартибига риоя қилмагани учун ёпилади

    19.06.2020, 06:51

    Тошкентда Дўрмон йўли кўчасининг бир қисми иссиқлик магистрал қувуридаги таъмирлаш ишлари сабаб вақтинча ёпилади

    19.06.2020, 06:14

    Бухородаги «Жайрон» қўриқхонасида кузатув минораси, ташриф маркази ва музей ташкил қилинади. Ҳудудга live-камералар ўрнатилади

    19.06.2020, 01:48

    Тошкент шаҳар ИИББ Яшнобод тумани ИИБ бошлиғининг суратларига ниқоб чизиб қўйди. Бу иш биринчи марта қилиниши эмас

    19.06.2020, 00:50

    Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоевга мактуб йўллаб, унга коронавирусдан тезроқ тузалишни тилади

    19.06.2020, 00:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Озарбайжон МДҲ йиғилишида иштирок этишдан бош тортди

    Дунё | 13 август, 10:59

    Солиқ қўмитаси тадбиркорлардан “техник хатолик” сабаб катта миқдорда пул ечиб олган. Қўмита “вазият назоратга олинганини” маълум қилди

    Ўзбекистон | 13 август, 10:58

    Доктор Ҳаус қаерда яшашини билармидингиз: машҳур сериаллардаги кўпчилик эътибор бермаган деталлар 

    Кино | 13 август, 10:31

    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир

    Реклама | 13 август, 10:30

    UFC президенти Дана Уайт Оқ уйда UFC турнири ўтказилишини расман тасдиқлади

    Спорт | 13 август, 10:23

    “Ҳиндистон бизнинг бир томчи сувимизни ҳам тортиб ололмайди” — Покистон Бош вазири

    Дунё | 13 август, 10:05

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    Ўзбекистон | 13 август, 09:46
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.