17 июнь куни Туркиянинг ATV телеканалида «Қурилиш: Усмон» телесериалининг навбатдаги қисми эфирга узатилди. Ушбу серия унда нўён Субутай образини гавдалантирган ўзбекистонлик актёр Акбархўжа Расулов учун сўнггиси бўлди. Актёрнинг қаҳрамони ушбу қисмда Усмон (Бурак Ўзчивит) томонидан қатл этилди.
https://www.instagram.com/p/CBi9Wh8gTZo/
Сериалнинг турли мамлакатларидаги мухлислари Акбархўжа Расуловнинг Instagram’даги саҳифасида унинг ўлишини хоҳламаганини ёзиб қолдирмоқда.
https://www.instagram.com/p/CBgX3h1jG6P/
Маълумот учун, ўзбекистонлик 20 дан ортиқ кино ижодкорлари Жалолиддин Мангуберди ҳақидаги сериалда суратга тушиш учун 2019 йилнинг декабрида Туркиянинг Истанбул шаҳрига жўнаб кетган эди.
Изоҳ (0)