Оила аъзоларингизни бундай мазали қуймоқ билан хурсанд қилинг.
Бунинг учун қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:
- Пиёз — 1 дона
- Тухум — 1 дона
- Қўзиқорин (шампинён) — 300 гр
- Ўсимлик ёғи — 4 ош қошиқ
- Тайёр қуймоқ хамирлари — 5 дона (тайёри бўлмаса, одатий рецепт бўйича пишириб олишингиз мумкин)
- Нон толқони
- Сметана
- Шивит
- Саримсоқ пиёз
- Туз, мурч
- Товага ўсимлик ёғи солиб, майда тўғралган пиёз ҳамда қўзиқоринни қовуринг.
- 5 дақиқадан кейин шивит, майдаланган саримсоқ, туз ва мурч қўшинг.
- Қуймоқнинг ўртасига «начинка» солиб, очилиб қолмаслигига эътибор беринг ва рулет қилиб ўранг.
- Қуймоқни тухумга, кейин эса нон толқонига ботиринг.
- Қуймоқларни тилларанг тусга киргунича қовуриб олинг.
- Тайёр қуймоқларни устига сметана ва кўкат сепиб дастурхонга тортинг.
Мавзуга доир:
- Жазирамада кечки овқат учун «окрошка» тайёрланг
- Нонуштага шоколадли сирник тайёрланг
- Тез тайёр бўладиган пицца пиширамиз
- Фойдали ва мазали грекча салат тайёрлаймиз
- Уй шароитида мохито ичимлигини тайёрлаймиз
- Турк ошхонасининг энг мазали нонуштаси — менемен тайёрлаймиз!
- Кўп маҳсулот кетмайдиган мазали «Смак» салатини уйда тайёрлаш учун рецепт
Изоҳ (0)