Янги Toyota Supra автомобилини тест-драйв учун олган икки америкалик автосалондан чиқиши билан йўл-транспорт ҳодисасига учради. 54 минг доллар турадиган машина қайта таъмирлашга яроқсиз ҳолга келиб қолган, деб хабар беради The Drive.
Спорткар ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб қўйган ва катта тезликда дарахтга бориб урилган. Тўқнашув шу қадар кучли бўлганидан, автомобиль деталлари бир неча ўн метр узоқликка сочилиб кетган.
Спорткар салонида бўлган фуқаролардан бири мустақил равишда машинадан чиқа олмагани сабаб қутқарувчиларни ёрдамга чақиришга тўғри келган.
Аввалроқ АҚШда янги Chevrolet Corvette харид қилинганидан бир кун ўтиб ЙТҲга учрагани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)