Uzbekistan Airways Тошкентдан Урганч ва Нукусга амалга ошириладиган рейслар сонини кўпайтиради ҳамда пойтахтдан Бухоро шаҳрига қатновни йўлга қўяди. Бу ҳақда компанияга таяниб, «Gazeta.uz» хабар берди.
Компания томонидан маълум қилинишича, жорий ҳафтадан бошлаб Тошкентдан Урганч ва Нукусга иккитадан янги рейс йўлга қўйилади. Бундан ташқари, Тошкент ва Бухоро ўртасидаги рейс қайта тикланади.
Қўшимча рейслар қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади.
Тошкент—Нукус—Тошкент (пайшанба, якшанба)
- Тошкент—Нукус: 15:30 — 17:10
- Нукус—Тошкент: 19:40 — 21:00
- Тошкент—Урганч: 15:30 — 17:00
- Урганч—Тошкент: 19:30 — 20:50
- Тошкент—Бухоро: 10:30 — 11:40
- Бухоро—Тошкент: 14:10 — 15:10
Эслатиб ўтамиз, 18 майдан бошлаб Тошкентдан Урганч, Нукус ва Термиз шаҳарларига ҳафтасига иккитадан рейс қайта йўлга қўйилганди. Шунингдек, 15 июндан бошлаб Ўзбекистон халқаро авиқатновларни қайта тиклади.
Изоҳ (0)