• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12672.81
    • RUB158.89
    • EUR14753.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Нурафшон шаҳри ҳокими туғилган кунида унга бағишлаб куйланган қўшиққа изоҳ берди (видео)

    Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти маркази бўлган Нурафшон шаҳри ҳокими Қаҳрамон Ҳакимовнинг туғилган кунига атаб тайёрлангани айтилган, бир гуруҳ йигитлар томонидан куйланган қўшиқ тарқалгани ҳақида хабар берилганди. Бу қўшиқ ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлди. Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати ва Нурафшон шаҳри ҳокимининг ўзи мазкур ҳолатга изоҳ берди.

    Вилоят ҳокимлигининг маълум қилишича, қўшиқ шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати ва маданият бўлими ҳамкорлигида ҳудудда амалга оширилаётган ишларга оид видеолавҳаларни қўшиб тайёрланган. Ролик шаклидаги қўшиқ клипи Нурафшон шаҳри ҳокимлигининг Telegram’даги расмий каналида эълон қилинган.

    Таъкидланишича, ҳеч ким билан маслаҳатлашмай, раҳбарга хуш ёқиш истагида тайёрланган, шахсга сиғиниш аломатлари яққол сезилиб турган бундай қўшиқни ижро этган, ролик тайёрлаган ва эълон қилган «ижодий жамоа» тегишли тартибда огоҳлантирилди. «Вазият кенг миқёсда муҳокама қилина бошлагач, давлат хизматчиси шаънига, нуфузига тўғри келмайдиган иш қилганини англаган шаҳар маданият бўлими, ахборот хизмати раҳбари ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзди», — дейилади вилоят ҳокимлигининг баёнотида.

    Маълум қилинишича, айни пайтда меҳнат қонунчилигида белгиланган тартибда, карантин даври учун Республика комиссияси эълон қилган меъёрлардан келиб чиқиб, бу ходимлар билан меҳнат шартномасини бекор қилиш ёки бошқа интизомий жазо белгилаш бўйича якуний қарорга келинмоқда.

    Вилоят ҳокимлиги томонидан таъкидланишича, Нурафшон шаҳри ҳокими Қаҳрамон Ҳакимовнинг бундай ижодкорона «туҳфа» тайёрланаётганидан хабари бўлмаган. Роликни тайёрлаган жамоа уни ҳокимга унинг туғилган кунида кўрсатган. «Қаҳрамон Ҳакимов уларга эътибор учун миннатдорлик билдириб, бундай ишлар билан шуғулланмасликни, материални бирон жойда эълон қилмасликни сўраган», — дейилади баёнотда.

    Ҳокимликнинг қайд этишича, шаҳар ҳокимини қўшиқ ва клип билан табриклаш фикри дастлаб шаҳар маданият бўлими раҳбари Бобур Абдуқодиров томонидан билдирилган, шоир Маъмуржон Бозоралиев сўз ёзиб берган, ахборот хизмати раҳбари Равшан Мирзақулов турли даврларда олинган архив кадрларни қўшиб клип тайёрлаган. «Бир гуруҳ фаоллар яхши ниятда, бажараётган ишлари санъат нуқтаи назаридан, шунингдек, ахборот сиёсати, этикага кўра, мутлақо нотўғри эканини чуқур англамасдан шу ишга қўл урган», — дейилади ҳокимлик изоҳида.

    Шунингдек, Нурафшон шаҳри ҳокими Қаҳрамон Ҳакимов ҳам мазкур вазиятга изоҳ берган.

    Кеча ва бугун интернетда бундай қўштирноқ ичидаги «қаҳрамон»га айланиб қолганимдан халқимиз, журналистларимиз ва раҳбарият олдида ниҳоятда хижолатдаман. Шундай лавҳа тайёрлаб, менга кўрсатишганда, эътибор учун уларга миннатдорлик билдириб, лавҳани тарқатмасликни, бошқа бунақа ишлар билан шуғулланмасликни қатъий тайинлаган эдим. Афсуски, лавҳа тарқалиб кетибди.

    Дангалини айтганда, менга шу керак эдими? Мутлақо йўқ. Мен бир ижрочиман, холос. Тўғри, Нурафшонда катта ишлар бўлаётгани рост. Лекин, уларни менинг номим билан боғлашларига мутлақо қаршиман. Мен бу лавозимда амалдаги қонунларимиз, давлат раҳбари берган топшириқ ва вазифалар ижроси билан шуғулланаман. Афсуски, кимлардир менинг туғилган кунимга совға тайёрлайман деб, ўзини ҳам, мени ҳам жамоатчилик олдида ноқулай аҳволга солиб қўйди.

    Ижтимоий тармоқларда билдирилаётган фикрларни ўқиш ниҳоятда ёқимсиз бўляпти. Заррача шу ишга алоқам бўлганда ҳам бунчалик куйинмас эдим. Мени энг ҳайрон қолдираётгани — танимаган, умрида бир марта ҳам кўрмаган одамлар томонидан билдирилаётган фикрлар. Шундай одамларга айтаманки, ўзингиз истаган пайтда Нурафшонга келинг, ҳамиша сиз билан суҳбатлашишга тайёрман. Бу лавҳа орқали менинг шахсиятим, иш услубим ҳақида хулоса қилманг, илтимос.

    Қаҳрамон Ҳакимов, Нурафшон шаҳри ҳокими

    Мавзуга доир: Сан Жай россиялик тадбиркор Алишер Усмоновга атаб қўшиқ куйлади (видео)

    16.06.2020, 18:08   Изоҳ (0)   34134
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 21 июнь куни Қуёшнинг қисман тутилиши кузатилади

    16.06.2020, 17:45

    Тошкент ва Самарқандда аҳоли орасида коронавирус аниқланди. Ўзбекистонда касалланганлар сони 5328 нафарга етди

    16.06.2020, 17:06

    «Абу Сахий» очилиши арафасида бозордаги дўкондан салкам 30 млн сўмлик телефонлар ўғирлаб кетилди

    16.06.2020, 16:08

    «Бизни бошлаб зафарга, элни бошлаб ҳашарга». Нурафшон шаҳри ҳокимига атаб қўшиқ куйланди (видео)

    16.06.2020, 15:55

    «Чорсу» буюм бозори ва «Пойтахт» савдо мажмуаси сотувчисида коронавирус аниқланди

    16.06.2020, 15:43

    Ўзбекистонда бир кунда иккинчи бор зилзила кузатилди

    16.06.2020, 15:19
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди

     

    Тавсия этамиз

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойлик эр-хотин ажрашаётганда 29 та товуқни бўлиша олмади

    Дунё | 10 август, 23:59

    ChatGPT маслаҳати сабабли эркак жиннихонага тушиб қолди

    Дунё | 10 август, 23:35

    Путин Херсон ва Запорожье вилоятларидан рус қўшинларини олиб чиқмайди

    Дунё | 10 август, 23:15

    Илҳом Алиев Россияни Озарбайжон объектларига “мақсадли зарба бериш”да айблади

    Дунё | 10 август, 22:55

    Суперлига. “Сўғдиёна” “Машъал”дан устун келди

    Спорт | 10 август, 22:35

    Туркияда 6,1 магнитудали кучли зилзила юз берди (видео)

    Дунё | 10 август, 22:34

    NYT: Британия ярим йил махфий Фаластин режаси устида ишлади

    Дунё | 10 август, 22:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.