• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12603.52
    • RUB160.94
    • EUR14676.8
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда 21 июнь куни Қуёшнинг қисман тутилиши кузатилади

    Ўзбекистонинг бутун ҳудуди бўйлаб 21 июнь куни Қуёшнинг қисман тутилиши кузатилади. Бу ҳақда Улуғбек номидаги астрономия институти маълум қилди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Хабар берилишича, 21 июнь куни Ер юзи аҳолиси ҳалқасимон Қуёш тутилишини кузатиши мумкин бўлади. Ушбу тутилиш тўлиқ шаклдаги ҳалқасимон тутилиш ҳисобланиб, тутилишнинг тўлиқ фазасида Қуёш юзасининг 99,4 фоизини ташкил қилади. Қуёш тутилиши тўлиқ фазасининг давомийлиги 38 секундга тенг бўлади.

    Ушбу астрономик ҳодисани Африка, Арабистон ярим ороли, Евросиё, Япон ва Малай архипелаги ҳамда Австралия ҳудудларида жойлашган 111 та давлатда кузатиш мумкин бўлади.

    Фото: Улуғбек номидаги астрономия институти

    Фото: Улуғбек номидаги астрономия институти

    Маълум қилинишича, 14 та давлат — Конго Республикаси, Конго Демократик Республикаси, Марказий Африка Республикаси, Судан, Жанубий Судан, Эфиопия, Саудия Арабистони, Эритрея, Яман, Уммон, Покистон, Ҳиндистон, Хитой ва Тайвань аҳолиси тўлиқ шаклдаги ҳалқасимон Қуёш тутилишини кузатиш имконига эга бўлади.

    Ўзбекистоннинг ҳамма ҳудудида қисман Қуёш тутилиши кузатилади. Қуёш тутилиши энг катта қийматига эришган вақтида республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларида, яъни Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилоятида Қуёш юзасининг 39 фоиздан 50 фоизгача бўлган қисми, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Тошкент, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида эса Қуёш юзасининг 58 фоизгача бўлган қисми Ой томонидан тўсилади. Мамлакатнинг энг жанубий ҳудуди — Термиз шаҳрида эса бу қиймат 63 фоизгача етади. Ўзбекистон аҳолиси қуйидаги жадвал асосида тутилишни кузатиши мумкин.

    Фото: Улуғбек номидаги астрономия институти

    Фото: Улуғбек номидаги астрономия институти

    Қуёш тутилиши Тошкент вақти билан соат 10:01 да бошланади, максимум фазаси эса соат 11:24 да кузатилади. Шу пайтда Ой Қуёш юзасининг 51 фоизини тўсади ва бу вақтда Қуёшнинг горизонтдан баландлиги 68 даражани ташкил қилади. Тошкент шаҳрида Қуёш тутилишининг умумий давомийлиги 2 соат 49 дақиқани ташкил этади. Соат 12:51 да Қуёш тутилиши якунига етади. Қайд этилишича, ушбу вақтлар фақат Тошкент шаҳри учун ҳисобланган бўлиб, тутилишнинг бошланиши, максимал қиймати ва тугаши мамлакатнинг бошқа ҳудудларида ҳам шунга яқин вақтларда ва қийматларни акс этган ҳолда юз беради.

    Маълумот учун, ҳалқасимон Қуёш тутилиши деб Қуёш юзасининг маркази Ой томонидан тўсилганида соя атрофида ингичка ёруғ ҳалқа ҳосил бўлишига айтилади. Қуёш тутилишининг ҳалқасимон бўлиши Ой ва Ер орасидаги масофанинг одатдагига нисбатан каттароқ бўлиши билан изоҳланади. Ой Ерга қанчалик яқин пайтда тутилиш бўлса, Қуёшнинг шунчалик катта қисми тўсилади.

    Тутилиш катталиги (магнитудаси) ўлчам бирлигига эга бўлмаган катталик бўлиб, у тўсилаётган жисм диски диаметрининг қанча қисми тўсувчи жисм тарафидан қоплаганлигини ифодалайди. Тутилиш катталиги қиймати 0,0 дан 1,0 оралиғида ўзгаради ва унинг қийматига қараб тутилиши учта — қисман, ҳалқасимон ва тўлиқ тутилиш турларига бўлинади.

    Институт томонидан таъкидланишича, Қуёш тутилишини махсус қуёш нурини ютувчи қора кўзойнак, қорамтир текис шиша ёки пайвандлаш маскаси ёрдамида кузатиш мумкин. Оптик қурилмалар — дурбин ёки телескопдан фойдаланиб, Қуёшга қараш учун аввал уларга махсус қуёш фильтрларини ўрнатиш керак.

    Қуёш тутилишини оптик асбоблар ёрдамида маълум бир экранга проекциялаш орқали ҳам кузатиш мумкин. Лекин бу ҳолат узоқ давом этса, оптик асбоблар қуёш нурини йиғиб бергани учун қизиб кетиши эҳтимоли катта ҳисобланади.

    Қуёш тутилишини энг хавфсиз ва қулай кузатиш усуллардан бири — бу картон қоғозда кичик тирқишли ҳосил қилиб, Қуёш нурини ушбу тирқишдан ўтказиб, иккинчи картон қоғозга (экран) проекциялаш.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда сўнгги марта Қуёш тутилиши 2019 йил 26 декабрь куни кузатилганди.

    16.06.2020, 17:45   Изоҳ (0)   45197
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент ва Самарқандда аҳоли орасида коронавирус аниқланди. Ўзбекистонда касалланганлар сони 5328 нафарга етди

    16.06.2020, 17:06

    «Абу Сахий» очилиши арафасида бозордаги дўкондан салкам 30 млн сўмлик телефонлар ўғирлаб кетилди

    16.06.2020, 16:08

    «Бизни бошлаб зафарга, элни бошлаб ҳашарга». Нурафшон шаҳри ҳокимига атаб қўшиқ куйланди (видео)

    16.06.2020, 15:55

    «Чорсу» буюм бозори ва «Пойтахт» савдо мажмуаси сотувчисида коронавирус аниқланди

    16.06.2020, 15:43

    Ўзбекистонда бир кунда иккинчи бор зилзила кузатилди

    16.06.2020, 15:19

    Ўзбекистонда ижтимоий ходимлар тўғрисидаги йўриқнома тасдиқланди

    16.06.2020, 15:07
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  



    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 

     

    Тавсия этамиз

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида иссиқлик ва гидроэлектр станциялари ишга туширилади

    Ўзбекистон | 22 июл, 00:13

    Индонезия президентининг мушуги шахсий қўриқчига эга бўлди 

    Дунё | 22 июл, 00:00

    Ўзбекистонда газ ва бензин ишлаб чиқариш ҳажми камайди

    Ўзбекистон | 21 июл, 23:44

    Исроил 25 давлатнинг Ғазода ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги чақириғини рад этди

    Дунё | 21 июл, 23:16

    Қирғизистонда SIM карталарни учинчи шахсга бериш ва сотишни тақиқловчи қонун қабул қилинди 

    Дунё | 21 июл, 22:56

    Ўзбекистонда “олтмишвой” ва “етмишвой”лар туғилиши сезиларли камайди

    Ўзбекистон | 21 июл, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.