Ўзбекистонда давлат мактабгача таълим ташкилотларининг тарбияланувчиларни қабул қилишга пухта тайёрлаш, шу жумладан санитария-гигиеник қоидалар ва хавфсизлик чораларини тўлиқ таъминлаш мақсадида уларнинг фаолиятига 2020 йилнинг 1 августидан бошлаб рухсат берилади. Бу ҳақда 14 июнь куни Республика махсус комиссияси қарорига асосланиб Telegram’даги @koronavirusinfouz канали хабар берди.
Бунда:
- давлат мактабгача таълим ташкилотлари бинолари доимий равишда дезинфекция қилинади, уларга кириш-чиқиш жойлари пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфексион «тўшаклар» билан жиҳозланади;
- ходимлар тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопдан фойдаланади ва ижтимоий масофани сақлайди;
- тана ҳарорати 37 даража ва ундан юқори бўлган ёки инфекция аломатлари мавжуд бўлган ходим ва тарбияланувчилар машғулотларга киритилмайди.
«Бунда, нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчилар ўртасида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишга қаратилган карантин чекловларига қатъий риоя этилиши бўйича масъулият мактабгача таълим ташкилоти маъмурияти ҳамда тарбияланувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар зиммасига бирдек юклатилади», — дейилади Республика махсус комиссияси қарорида.
Мавзуга доир:
- Ўзбекистонда «сариқ» ва «яшил» ҳудудлар ўртасидаги поездлар қатнови ҳамда «Афросиёб»нинг Самарқандгача ҳаракатланишига рухсат берилди
- Ўзбекистонда машинада ёлғиз кетаётган ҳайдовчининг ниқоб тақмаслигига расман рухсат берилди
- Ўзбекистонга Хитой ва Кореядан келганлар энди карантинга олинмайди
- Ўзбекистонликларга ўқиши ва ишини давом эттириш учун чет элга авиақатновлар орқали чиқишга рухсат берилди
- Ўзбекистонда кучайтирилган санитария-гигиена назорати 1 августгача сақланиб қолади
Изоҳ (0)