Ўзбекистонда 14 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, коронавирусга чалинганлар сони 29 кишига кўпайиб, 5080 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг

  • 22 таси карантин марказидаги фуқаролар орасида;
  • 2 таси Тошкент вилоятида (шундан 1 таси аҳоли орасида, 1 таси халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида);
  • 2 таси Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган фуқаролар орасида;
  • 1 таси Андижон вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган фуқаролар орасида;
  • 2 таси Тошкент шаҳрида (шундан 1 таси аҳоли орасида, 1 таси эса коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлганларда) аниқланган.

«Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 1118 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда», — дейилади ССВ ахборотида.

Маълумот учун, ҳозиргача Ўзбекистонда 3943 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро соғайди, 19 нафар бемор эса касаллик асоратлари оқибатида вафот этди.