Ўзбекистонда 12 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра коронавирусга чалинганлар сони 78 кишига кўпайиб, 4819 нафарга етди, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Янги касалланиш ҳолатлари:

  • 66 нафари карантин марказидаги фуқаролар орасида;
  • 5 нафари Сирдарё вилоятида (шундан 4 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган, 1 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси);
  • 5 нафари Бухоро вилоятида аҳоли орасида;
  • 2 нафари Самарқанд вилояти Ургут туманида аҳоли орасида аниқланган.

«Ҳозирда 1163 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 12 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда», — дейилади ССВ ахборотида.

Маълумот учун, Ўзбекистонда ҳозиргача 3637 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро соғайган, 19 нафар бемор эса касаллик асоратлари оқибатида вафот этган.