«Барселона» ҳимоячи Нелсон Семедунинг Ла Лига қарори билан жамоа машғулотларига киритилмаганини маълум қилди.
Goal’нинг ёзишича, футболчи 19 кишилик туғилган байрамида иштирок этган. 26 ёшли португалиялик ҳимоячи бу билан ҳукумат протоколини бузган ва ижтимоий масофа сақлаш қоидаларини бузган. Бундан ташқари, баъзимдагиларнинг ҳеч қайсиси тиббий ниқобда бўлмагани айтилмоқда.
Натижада Семеду якка тартибда машғулот ўтказишга мажбур бўлди. Эндиликда у коронавирус учун тест топшириши керак бўлади. Шундан сўнг таҳлил натижаларига кўра, унинг кейинги машғулотларда иштирок этиш, эмаслиги ҳал бўлади.
Эслатиб ўтамиз, «Барселона» танаффусдан кейин дастлабки ўйинини 13 июнь санасида ўтказади. Каталонияликлар ўз майдонида «Мальорка»ни қабул қилади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)