Миланнинг «Интер» клуби собиқ ҳужумчиси Самюуэль Это’O «Тоттенҳэм» бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Моуриньо – биринчи навбатда яхши дўст. У – жудям самимий инсон, агар унга нимадир ёқса, дарҳол буни сизга айтади. Иккимизнинг характерларимиз ўхшаш эди, шу боис бир-биримизни яхши тушунардик.
Моуриньо — мен футболда учратган яхшилардан бири. Кўпчилик уни жанжалкаш деб атайди, лекин бу ёлғон.
Жозе – топ даражадаги мураббий. Унинг фақат натижа ҳақида ўйлаши бошқа мавзу. У футболни бошқача кўради ва айнан шу жиҳати билан биринчи рақамлидир. Моуриньонинг ўйинида уни енгиб бўлмайди.
Моуриньо – ғолиб ва туғма етакчи. У сизга керакли сўзларни айта олади. У ажойиб инсон», — дейди Это’O.
Маълумот учун, Это’O ва португалиялик мутахассис билан «Интер»да 2009—2010 йилларда бирга ишлаган. Ўша мавсумда «Интер» треблни амалга ошириб, Италия чемпионати, Кубоги ва Европа Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлганди.
Мавзуга доир:
Рамосдан Азаргача. Жозе Моуриньо билан муроса қилолмаган футболчилар ҳақида
Это’O: «Месси — футбол тарихидаги энг яхши ўйинчи. У 70 ёшигача ўйнаши керак»
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)