«Alfa Invest» суғурта компанияси, ҳатто карантин даврида ҳам суғурта ҳодисалари бўйича барча тўловларни амалга оширган ҳолда, компания мижозлари олдидаги мажбуриятларини ўз вақтида бажариб келмоқда.
2020 йил 1 январдан 1- июнгача бўлган даврда суғурта компаниясининг мажбурий ва ихтиёрий суғурта турлари бўйича тўловлари миқдори 5,08 млрд сўмни ташкил этди. Шунинг 3,65 млрд сўми — TVEFJMS ва KASKO бўйича компенсациялардир.
Алоҳида эътибор Бухоро ва Навоий вилоятларида юз берган табиий офатлар оқибатида келиб чиққан суғурта ҳодисаларига тезкор равишда хизмат кўрсатишга қаратилди. Қисқа вақт ичида «Alfa Invest» компаниясида суғурталанган фуқаролар ва тадбиркорларнинг мулклари, транспорт воситалари, шунингдек қурилиш-монтаж ишлари ҳолатлари бўйича суғурта ҳодисалари юзасидан келиб тушган аризалар бўйича 500 млн сўмдан зиёд тўловлар амалга оширилди.
Бухоро вилоятида содир бўлган кучли шамол оқибатида зарар кўрган мол-мулкни тиклаш учун вилоятдаги тўқимачилик саноатининг йирик экспортчиларидан бирига 425,5 млн сўм миқдорида суғурта тўлови тўлаб берилди. Бу эса корхонага ресурсларни тежаш ва зарар кўрмасдан ишлашни давом эттиришга имкон берди.
Суғурта компаниясининг устувор вазифаси – ўз мижозларини молиявий йўқотишлардан ҳимоя қилиш ва ҳар қандай вақтда ишончли тиргак бўлишдир.
«Alfa Invest» — қалтисликлардан ҳимояда сизнинг биринчи ҳамкорингиз!
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)