Футбол бўйича Германия Кубоги ярим финалида «Бавария» 10 июнь, чоршанба куни «Айнтрахт»ни қабул қилди.
Учрашувнинг 14-дақиқасида Иван Перишич мюнхенликларни олдинга олиб чиқди. 69-дақиқада Данни да Кошта франкфуртликларнинг чиройли ҳужумини гол билан якунлади. Бироқ орадан кўп ўтмай Роберт Левандовски яна ҳисобни мезбонлар фойдасига ўзгартирди.
Шу тариқа мазкур ғалабадан кейин «Бавария» финал йўлланмасига эга чиқди. Ҳал қилувчи баҳсда Мюнхен клуби 4 июль куни «Байер» билан ўйнайди. Леверкузенликлар «Саарбрюкен»дан устун келганди (2:0).
Германия Кубоги
Ярим финал баҳси
10 июнь, чоршанба
«Бавария» — «Айнтрахт» 2:1
Голлар: 1:0 – 14 Перишич, 1:1 – 69 да Кошта, 2:1 – 74 Левандовски.«Бавария»: Нойер, Алаба, Боатенг, Павар, Киммих, Горетцка (Мартинес, 86), Дэвис, Коман (Алькантара, 61), Перишич (Люка Эрнандес, 61), Левандовски, Мюллер.
«Айнтрахт»: Трапп, Туре (да Кошта, 66), Абраҳам, Ндика, Чендлер, Роде, Илзанкер (Торро, 77), Гачинович (Камада, 66), Кор (Дост, 77), Хинтереггер, Андре Сильва.
Огоҳлантиришлар: Перишич (44), Андре Сильва (88), Люка Эрнандес (90+3), Хинтереггер (90+3).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)