• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Араб дунёсининг тақдирини ҳал қилган ҳафта. Олти кунлик уруш тарихи

    Бундан 53 йил олдин — 1967 йил июнида Яқин Шарқда уруш бошланди. Унда бир томонда Исроил, бошқа томонда деярли бутун араб дунёси турди. 11 июнь куни сулҳ битими имзоланди. «Дарё» шу сана муносабати билан минтақа ва жаҳон тарихида муҳим ўрин тутган Олти кунлик уруш ҳақида ҳикоя қилади.

    Ҳеч ким омон қолмаслиги керак бўлган уруш учқунлари

    1963 йил баҳорида Сурияда ҳокимият тепасига «Баас» миллатчи партиясининг экстремистик қаноти келди, бу эса Исроил ва араб давлатлари чегараларидаги зиддиятларни янада кучайтирди. Орадан бир йил ўтгач, Дамашқдаги янги раҳбарият Исроилни сув захираларидан маҳрум қилишга қарор қилиб, Иордан дарёсининг сув ўзанини буриб юбориш учун канал қазишни режалаштирди. Бутун Яқин Шарқдаги каби Исроил учун ҳам сув муаммоси ҳаёт-мамот масаласидир. Агар дарё ўзани ўзгарса, бу Исроилдаги ичимлик сувининг асосий омбори бўлган Киннерет кўлининг кескин сувсизланишга олиб келади. Исроил ҳукумати Суриянинг бу режасини уруш учун баҳона сифатида кўришини айтди.

    Фото: АP

    Фото: АP

    Яҳудий давлатининг яна бир жиддий муаммоси Фаластиннинг ФАТХ (Фаластин миллий озодлик ҳаракати) жангариларининг Исроилга қарши бир қатор террорчилик ҳаракатларини амалга ошириши эди. «Яҳудийларни денгизга улоқтиришни» ваъда қилиб келган ҳаракат раҳбари Аҳмад Шукейри, араблар ғалабасидан сўнг омон қолган исроилликлар келиб чиққан мамлакатларига қайтиб кетишлари мумкинлигини айтиб, «Менимча, ҳеч ким омон қолмайди», деб қўшиб қўярди.

    Уруш олдидан

    1967 йил май ойи бошида Совет Иттифоқи вакиллари Миср раҳбари Жамол Абдул Носирга Исроил қўшинларининг Сурия чегарасига тўпланаётгани ҳақидаги ёлғон маълумотни етказади. Носир ҳаракат қилишга қарор қилади. 17 май куни Миср аскарлари Исроил ва Миср чегарасидаги БМТ кузатув пунктларини эгаллай бошлайди. 22 май куни Миср, Исроил кемалари учун Тиран бўғозини ёпиб қўйганини эълон қилади. Носир, шунингдек, агар уруш бошлангудай бўлса, бу урушнинг мақсади Исроилни йўқ қилиш бўлишини айтади.

    Июнь ойи бошига келиб, яҳудий давлатига қарши ишчанлик ва ҳарбий техникалар сифати жиҳатидан ундан устун бўлган ҳарбий коалиция турарди. Исроилни қуршаб олган араб қўшинлари 360 минг аскар, 2 мингдан ортиқ замонавий танк, 700 қирувчи ва бомбардимончи самолётдан иборат эди. Деярли барча ҳарбий техника Совет Иттифоқида ишлаб чиқарилганди. Исроил эса 800 га яқин танк, 300 га яқин самолёт ва 264 минг аскар билан ушбу кучга қарши чиқиши мумкин эди. 1967 йил 1 июнда Исроилда миллий бирлик ҳукумати тузилди, 1956 йилги Араб-Исроил урушининг қаҳрамони Моше Даян мудофаа вазири бўлди. Уруш муқаррар эди.

    Уруш бошланди. Биринчи кун

    5 июнь, душанба куни Исроил ҳаво кучлари Миср ҳарбий аэродромига кучли бомба ҳужумини амалга оширди. Ҳарбий кемалардаги радарларда кўринмаслик учун самолётлар Синай яримороли устидан жуда паст баландликда учиб ўтди ва Миср аэродромларига етиб борганларида ҳужумни бошлади. Исроил авиация ҳужумининг биринчи тўлқини нишонга етган пайтда иккинчиси йўлда эди, учинчиси эса юқорига кўтарила бошлаганди. Шундай қилиб, ҳар 10 дақиқада тинимсиз янги-янги самолёт ҳужумлари амалга ошириларди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Исроил ҳарбий ҳаво кучлари ҳужумларининг дастлабки уч соатида Мисрнинг камида 300 та жанговар самолётини йўқ қилди. Шу жумладан, узоқ масофали бомбардимончи бўлган 30 та Ту-16, шунингдек, Ил-28, Су-17, МиГ-17, МиГ-19 ва МиГ-21 қирувчи самолётларини ишдан чиқарди. Ушбу ҳужумлар оқибатида Миср авиацияси реал ҳарбий куч сифатида йўқ бўлиб кетди. Урушнинг биринчи куни охирига келиб, Суриянинг ҳам 60 та самолёти йўқ қилинди, Иордания эса урушнинг иккинчи кунининг охирига қадар 40 та самолётини йўқотди. Бу йўқотишлар бутун уруш кампаниясининг натижасини олдиндан белгилаб қўйган эди.

    Ҳарбий ҳаракатлар бошланишидан бироз олдин Исроил бош вазири Леви Эшкол Қуддусдаги БМТ кузатувчилари қўмондони, канадалик генерал Одд Булл орқали Иордания қироли Ҳусайнга: «Биз Иорданияга қарши ҳеч қандай чора кўрмаймиз. Аммо Иордания урушга қўшилса, биз бор кучимиз билан жавоб берамиз», – деб айтган эди. Шунга қарамай, қирол Миср қўшинлари Негев чўли орқали Исроил ҳудудига ўтгани ҳақидаги хабарларга ишониб, Қуддуснинг яҳудий қисмини ўққа тутиш ҳақида буйруқ берди. Натижада Қуддус учун жанглар бошланди. Исроил артиллерияси шаҳардаги Иордания қўшинларининг асосий таянчи – Гиват ҳа-Таҳмошетга зарба берди.

    Шу билан бирга генераллар Исраэль Таль, Ариэль Шарон ва Авраам Иоффелар қўмондонлиги остидаги учта зирҳли бўлинма, Синай яриморолининг шимолидан ҳужум бошлади. Миср мудофаа тизимининг мустаҳкам чизиқларидаги танклар, танкка қарши қуроллар ва мина зарбаларини ўз ичига олган оғир жанглар бир кун давом этди. Исроилликлар 35 нафар танк командирини йўқотди. Шунга қарамай, Синайда чегараларни ҳимоя қилаётган Миср қўшинлари мағлубиятга учради. 6 июнь куни эрталаб соат олтида сўнгги қаршилик марказлари бостирилди.

    Иккинчи кун. Ғазо сектори

    6 июнь, сешанба куни Ғазо сектори босиб олинди ва Синай саҳросининг марказидаги Миср армияси қуршовга олинди. Марказий фронтда Иорданиянинг Женин, Калькилия, Хеврон ва Байт-Лехем шаҳарлари ҳам эгаллаб олинди. Шу куни эрталаб Исроил парашютчилари муҳим стратегик нуқта бўлмиш Латрунни эгаллади. Бу ерда монастирни ҳимоя қилган иордан аскарлари ва Миср командослари ҳеч қандай қаршиликсиз орқага чекинди.

    Учинчи кун. Қуддус

    Исроил бош штаби бошлиғи ўринбосари генерал Ҳаим Бар-Лев 7 июнь, чоршанба куни эрталаб соат бешда Қуддусдаги Эски шаҳарни штурм қилишга буйруқ берди. Эрталаб соат тўққизда генерал Мордеҳай Гур бошчилигидаги парашютчилар Эски шаҳарга бостириб кирди. Қудс ал-Ҳарамда ҳам шиддатли жанглар бўлиб ўтди. У ердаги Умар масжидида ўтирган бир неча ўнлаб араб аскарлари парашютчиларни олов билан қарши олди. Кечқурун қонли кўча жангларидан сўнг Шарқий Қуддус босиб олинди ва 1948 йилда Иордания томонидан босиб олинган Эски шаҳар озод қилинди. Қирол Ҳусайн ўз армиясига Иордан дарёсининг нариги томонига чекинишни буюришга мажбур бўлди. Бу орада Ғарбий соҳил бўйлаб Исроил кучлари жадал суръатлар билан силжиб борарди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Тўртинчи кун. Миср армиясининг мағлубияти

    8 июнь, пайшанба. Ғарбий соҳилнинг бутун ҳудуди Исроил қўшинлари томонидан босиб олинди. САХАЛнинг илғор бўлинмалари Сувайш каналини кесиб ўтиб, унинг шарқий соҳилига кириб борди. 8–9 июнга ўтар кечаси Миср ҳукумати сулҳга рози бўлди. Бу вақтга келиб, Миср армияси мағлубиятга учраб бўлганди. Исроил кучлари Синай яриморолини тўлиқ назоратга олди. Шу билан Тирана бўғозидаги блокада тугади, Исроил учун Эйлатдан Қизил денгизга чиқиш йўли очилди.

    Бешинчи кун. Голан тепаликлари

    9 июнь, жума куни Исроил танклари ва пиёда аскарлари авиация кўмаги билан Голан тепалигидаги Сурия истеҳкомларига ҳужум қилди. Қалъалар пўлатдан ясалган бункерлардан иборат эди. Сурияликлар томонидан миналаштирилган қияликлар бўйлаб Исроил қўшинларининг олд қаторида бульдозерлар борарди. Бу операцияда кўплаб бульдозерчилар ҳалок бўлди. Кун охирига келиб, Сурия мудофаасининг биринчи чизиғи исроилликларнинг қўлига ўтди.

    Олтинчи кун. Якун

    10 июнь, шанба куни эрталаб Сурия қўшинлари истеҳкомларини портлатиб, чекинишни бошлади. Голан тепаликлари тортиб олинди: вертолётлар Исроил аскарларини фронтнинг энг муҳим стратегик нуқтаси бўлган Хермон тоғига олиб чиқди. Дамашққа йўл очиқ эди: Исроил танклари Сурия пойтахтидан 40 километр узоқликда эди.

    Соат 19:30 да БМТ Хавфсизлик Кенгашининг такрорий чақириғидан сўнг томонлар ўт очишни тўхтатиш тўғрисида келишиб олди.

    Ҳозир дунёнинг ҳарбий академияларида ўрганиладиган машҳур олти кунлик уруш шу билан тугади. Исроил яшаш ҳуқуқини ҳимоя қилди. Бирлашган Қуддус мамлакат пойтахти деб эълон қилинди. Стратегик аҳамиятга эга бўлган Голан тепаликлари, Синай ва Иордан дарёсининг ғарбий соҳили Исроил назорати остига ўтди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Аммо уруш тугаб орадан тўққиз кун ўтгач, Исроилнинг бўлғуси президенти Ҳаим Герцог «Исроил ҳукумати бир овоздан бутун Синайни Мисрга тинчлик эвазига қайтариб беришга овоз берди... Исроил тинчлик шартномаси эвазига Суриянинг Голан тепаликларини ҳам қайтаришга тайёр», – деб айтди. Жавоб август ойида келди. 1967 йил Судан пойтахти Хартумда тузилган Хартум резолюциясида араб давлатлари раҳбарлари учта «йўқ» сиёсатини маъқуллади: Исроил билан тинчлик – йўқ, Исроилни тан олиш – йўқ, Исроил билан музокаралар – йўқ.

    Шунга қарамай, Олти кунлик урушдаги ғалаба Исроилга 1979 йилда Миср билан тинчлик шартномасини тузиш имкониятини берди ва 1993 йилда Фаластин озодлик ташкилоти билан ҳам тинчлик шартномаси имзоланди, аммо вақт кўрсатиб турибдики, бу тинчлик шартномалари амалда Яқин Шарққа тинчлик олиб келмади ва ушбу урушнинг акс-садоси шу кунларгача тинмади...

    Нурбек Алимов тайёрлади.

    11.06.2020, 07:58   Изоҳ (0)   53135
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШда ўлими халқнинг норозилик намойишлари ўтказишига сабаб бўлган афроамерикалик Жорж Флойднинг дафн маросими бўлиб ўтди (фотогалерея)

    11.06.2020, 00:31

    103 ёшли марафончи, Тошкент йўлларига қайтган автобуслар, қўлқоп ва ниқоблардан ифлосланган Ўрта Ер денгизи. 10 июнь суратлари

    10.06.2020, 23:58

    Италиялик шифокор Швеция ва Беларуснинг коронавирус бўйича стратегиясини оқилона бўлмаган қарор деб атади

    10.06.2020, 22:16

    Экспертлар 2020 йилни авиация тарихидаги энг ёмон давр деб атади

    10.06.2020, 22:04

    Қирғизистон собиқ бош вазири 18 йилга озодликдан маҳрум қилинди

    10.06.2020, 14:35

    Хитойда коронавирусга чалинганлар сони бир суткада 3 нафарга, Жанубий Кореяда эса 50 нафарга ошди

    10.06.2020, 13:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Янги дарахт — янги нафас” республика экочемпионати амалга оширилади

    Ўзбекистон | 17 май, 23:40

    Россияда ота-она қарамоғисиз қолган ўзбекистонлик қизча ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 17 май, 23:17

    Суперлига. “Шўртан” ўз уйида бир киши кам “Андижон”ни мағлуб этди

    Спорт | 17 май, 22:58

    Нью Йорк университети битирув нутқида Ғазодаги урушни қоралаган талабадан дипломни олиб қўйди 

    Дунё | 17 май, 22:53

    Тошкентнинг бир қатор кўчалари вақтинча ёпилади

    Ўзбекистон | 17 май, 22:38

    Англия Кубоги. “Кристал Пэлас” финалда “Манчестер Сити”ни мағлуб этиб, чемпион бўлди

    Спорт | 17 май, 22:34

    Тошкентда жами 12 млрд сўмлик тамаки ва электрон тамаки маҳсулотларини сотувга қўйган савдо шохобчалари аниқланди

    Ўзбекистон | 17 май, 22:24

    Суперлига. “Насаф” меҳмонда “Қўқон-1912”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 17 май, 22:23
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.