Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумчиси Марко Ройс жароҳати туфайли жарроҳлик амалиётидан ўтиши мумкин, деб хабар бермоқда Bild.
Манбада айтилишича, Дортмунд клуби дастлаб футболчининг жароҳати жиддий эмаслигини айтган ва қайсидир маънода жиддий шикастланишни жамоатчиликдан яширган. Аввалига Ройснинг тўрт ҳафтани майдон ташқарисида ўтказиши айтилганди, энди эса унинг тўрт ой давомида жамоага ёрдам бера олмаслиги маълум қилинди.
Таъкидлаш жоизки, Ройс «Боруссия Д»даги 8 йилининг 981 кунини жароҳатлар туфайли ўтказиб юборган.
Ройс 2012 йилда Мюнхенгладбахнинг «Боруссия»сидан 17,1 миллион евро эвазига Дортмундга кўчиб ўтганди. Бу мавсумда 31 ёшли ҳужумчи Германия чемпионатининг 19 учрашувида иштирок этиб, 11 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)