«Реал» ҳимоячиси Начо Фернандес машғулот пайтида жароҳат олди.
Футболчининг сон мушакларида шикастланиш кузатилган. Marca хабарига кўра, Начо уч ҳафта мобайнида майдонга туша олмайди.
Начо жорий мавсум жароҳат сабаб бир қатор учрашувларни ўтказиб юборишга мажбур бўлганди. 30 ёшли ҳимоячи 2019/20 йилги мавсумида Ла Лигада 5 та ўйинда иштирок этди ва битта гол уришга эришди.
Коронавирус сабаб март ойида тўхтаб қолган Примера ўйинларига 13 июнь куни рестарт берилади. «Реал» 14 июнь куни «Эйбар» билан баҳс олиб боради.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)