«Реал» ёзги трансферлар ойнасида Амстердамнинг «Аякс» клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Донни ван де Бекни сотиб олмайди, дея хабар бермоқда Marca.
Манбада айтилишича, «Қироллик клуби»да футболчини сотиб олиш учун молиявий имкониятлар етарли эмас. Мадридликлар бу ҳақда ван де Бекнинг вакилларини ҳам огоҳлантирган.
Ҳозирда 23 ёшли нидерландиялик футболчи учун асосий даъвогар «Манчестер Юнайтед» бўлиб турибди ва унга 40 миллион евро тўлашга тайёрлигини маълум қилган.
Маълумот учун, ван де Бек ушбу мавсумда барча мусобақаларда 37 та ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига 10 та гол ва 11 та ассист ёздириб қўйган. Унинг клуб билан шартномаси 2022 йилнинг ёзигача амал қилади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)