Миср терма жамоаси собиқ бош мураббийи Боб Брэдли «Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Салоҳ мен Миср терма жамоаси бошқарувини тарк этганимдан кейин сезиларди ўсишга эришди.
Унга ўз салоҳиятини ўстириш учун Лионель Мессининг ўйинини диққат билан кузатишни айтардим. Муҳаммад менинг маслаҳатимга қулоқ тутди.
Ўша вақтда унинг позициясини ўзгартиришга интилдим ва ҳужум ортига қўйдим, сабаби унда тезлик бор. Ҳозирда у дунёнинг энг кучли ўйинчиларидан бири», — дейди Брэдли.
Боб Брэдли 2011—2013 йиллар мобайнида Миср терма жамоасини бошқариб борган.
Салоҳ Англия Премьер Лигаси жорий мавсумида 26 ўйин ўтказиб, 16 гол ва 6 та голли узатмага муаллиф бўлди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)