• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон 16 мартдан буён 108 та чартер рейсда 16 031 нафар фуқарони хориждан олиб келди

    Ўзбекистон ҳукумати мамлакатда карантин эълон қилинган 16 мартдан 7 июнга қадар 108 та чартер рейс ташкил этди ва 16 031 нафар фуқарони хориждан ватанга қайтарди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Маълум қилинишича, олиб келинган фуқароларнинг 10 758 нафари Россиядан, 1920 нафари Туркиядан, 1387 нафари БААдан Ўзбекистонга қайтганлар ҳисобланади. Бундан ташқари, 40 633 нафар фуқаро Ўзбекистон—Қозоғистон чегараси, 4882 киши Ўзбекистон—Қирғизистон чегараси, 592 киши эса Ўзбекистон—Тожикистон чегарасини кесиб ўтган ҳолда ватанга қайган.

    Шунингдек, 18—19 май кунлари Россия—Қозоғистон давлатлараро чегарасидаги «Маштаково» назорат-ўтказиш пунктида тўпланган 1206 нафар Ўзбекистон фуқароси Қозоғистон ҳудуди орқали ватанга қайтарилган.

    Вазирликнинг маълум қилишича, 1 июнь ҳолатига кўра, хорижий мамлакатлардаги тезкор штабларга ёрдам сўраб мурожаат қилган чет эллардаги фуқаролар сони 104 мингдан ортиқни ташкил этган.

    Вазирлик томонидан қайд этилишича, 16 март куни хорижий мамлакатларда жорий қилинган карантин чоралари сабабли чет элда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари билан юз берадиган қийинчиликларни ўз вақтида ҳал қилиш ҳамда ватандошлар дуч келадиган ноодатий ҳолатларга тезкорлик билан чора кўриш мақсадида Ташқи ишлар вазирлиги, элчихоналари ва консуллик муассасаларида оператив штаблар ташкил этилган. Дипломатик ваколатхоналар ҳузуридаги оператив штаблар 24 соатлик режимда фаолият кўрсатмоқда ва фуқаролар консуллик-ҳуқуқий, моддий-молиявий, сиёсий-дипломатик ва бошқа турдаги кўмак бериш бўйича комплекс чоралар кўрмоқда.

    Дипломатик миссиялар ҳузуридаги штаблар томонидан Ўзбекистон фуқароларининг ҳар қандай сўровларига тезкорлик билан жавоб қайтариш бўйича фаол ишлар амалга оширилмоқда, жумладан, чартер рейслари билан ватанга қайтишда кўмак сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг рўйхатлари тузилмоқда, маълумот ҳар куни янгиланиб, Республика махсус комиссиясига йўлланмоқда.

    Эслатиб ўтамиз, 25—31 май кунлари 8 та чартер рейс амалга оширилган ҳамда Россия ва Туркиядан жами 2118 нафар фуқаро Ўзбекистонга олиб келиниши хабар қилинганди. 13 майдан 24 майгача хориждаги ўзбекистонликларни олиб келиш учун 12 та рейс амалга оширилди. Бундан ташқари, 25 майдан 7 июнь кунигача 17 та рейс орқали хориждаги фуқаролар эвакуация қилди.

    Шавкат Мирзиёев раислигида 26 май куни бўлиб ўтган йиғилишда чет элдан олиб келинган Ўзбекистон фуқаролари сони 47 минг нафарни ташкил этаётгани маълум қилинганди. Кейинги 10 кунда эса 3,5 минг одам ҳаво йўллари, 7 мингга яқин ватандош эса чегара постлари орқали Ўзбекистонга келиши кутилаётгани билдирилганди. Шунингдек, 100 мингдан ортиқ фуқаро Ўзбекистонга қайтиш истагини билдириб, навбат кутаётгани айтилганди.

    Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 3 июнь куни ўтказилган видеоселекторда сўнгги бир ойда хориждаги 28 минг нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилгани маълум қилинди. Бундан ташқари, 8—21 июнь кунлар Ўзбекистон хориждаги фуқароларни олиб келиш учун яна 20 та чартер рейс амалга оширади.

    Мавзуга доир: Самарадаги 350 нафардан ортиқ ўзбекистонлик Қозоғистон орқали ортга қайтаётгани маълум қилинди

    09.06.2020, 22:47   Изоҳ (0)   29204
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Карантин сабабли қийин аҳволда қолган Россиядаги 2428 нафар ўзбекистонликка 218 минг доллар молиявий ёрдам берилди

    09.06.2020, 22:35

    Ўзбекистонда Геология фанлари университети ташкил қилинди

    09.06.2020, 22:22

    Ўзбекистонлик олимлар коронавирусга қарши қўлланилиши мумкин бўлган дорини яратди

    09.06.2020, 22:10

    «Тошшаҳартрансхизмат»: айрим автобусларда карантин қоидаларининг қўпол равишда бузилиш ҳолатлари кузатилмоқда

    09.06.2020, 21:57

    Ўзбекистонда 2020 йилда иқтисодий ўсишни таъминлаш учун 8 та асосий йўналиш белгиланди

    09.06.2020, 21:46

    Шавкат Мирзиёев грант асосида ўқиган талабаларни камбағаллик даражаси юқори бўлган ҳудудларда 3 йил ишлашга жўнатишни таклиф қилди

    09.06.2020, 21:28
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.