8 июнь куни АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди.
Брифинг давомида муҳим савол ва мурожаатларга жавоб қайтарилди. Хусусан, Нурмат Отабеков кондиционерли хонада вирус юқиш эҳтимоллиги тўғрисидаги саволга ҳам тўхталиб ўтди.
«Ҳа, касаллик кондиционер орқали юбориладиган ҳаво орқали юқиши мумкин. Кондиционер ҳавони бутун бино ичида айлантиришга мосланган. Шу сабабли доим айланиб турадиган ҳавода касаллик қўзғатувчиси бўлиши мумкин», — дейди инспекция бошлиғи.
Шунингдек, Отабековнинг аниқлик киритишича, аҳоли орасидан чиққан беморлар, эпидемиологик суриштирув натижаларига кўра, бирламчи мулоқотда бўлган шахслар карантинга олинади, иккиламчи мулоқотдаги шахслар — уй шароитида 14 кун изоляция қилинади.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)