Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғига манба ҳавола қилинган ҳолда, автомобилда тиббий ниқобсиз бўлиш мумкинлиги ҳақидаги маълумотлар тарқалмоқда. Идора ахборот хизматининг маълум қилишича, автомобиль ҳайдовчиси ниқоб тақиши мажбурий эмас.
«Ҳақиқатaн ҳам шахсий автомобиль ҳайдовчиси машинада тиббий ниқобсиз бўлиши мумкин (такси ҳайдовчиларига тааллуқли эмас), аммо шу билан бирга қуйидаги шартларга риоя қилиш керак: биринчидан, ҳайдовчи автомобиль салонида ёлғиз бўлиши керак. Иккинчидан, ҳайдовчи фақат автомобиль ҳаракатланиш вақтида ниқобсиз бўлиши мумкин. Яъни агар ҳайдовчи йўл четида тўхтаса, тиббий ниқобни тақиб олиши керак», — дейилади хабарда.
Мавзуга доир:
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳудудлари эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб 8 майдан эътиборан «яшил», «сариқ» ва «қизил» тоифаларга ажратиб чиқилган эди. 15 майдан барча тоифалардаги ҳудудларда айрим карантин чекловлари юмшатилган. 18 майдан «сариқ» тоифадаги ҳудудларда шахсий автотранспорт воситаларини стикерсиз соат 06:00 дан 22:00 гача бошқаришга, «яшил» ҳудудларда эса умуман чекловсиз фойдаланишга рухсат берилган эди. Республика махсус комиссиясининг қарори билан амалдаги карантин талаблари 2020 йил 15 июнга қадар узайтирилган.