Хитойда 6 июндан бошлаб янги турдаги коронавирус эпидемияси сабаб жорий этилган фавқулодда ҳолат даражасини пасайтирди. Бу ҳақда Пекин Халқ ҳукумати масъул котиби ўринбосари Чэнь Бэйга таяниб, Sinxua агентлиги хабар берди.
Фавқулодда ҳолат режими иккинчи даражадан учинчига туширилган. Шундай қилиб, Хитой COVID-19 бўйича паст эпидемиологик хавф зонасига айланди.
Бэйнинг таъкидлашича, хавф даражасининг пасайтирилганидан сўнг, унга мувофиқ равишда профилактика ва назорат чораларига ўзгартириш киритилади.
Хитой Соғлиқни сақлаш миллий комиссиясининг маълумотларига кўра, мамлакатда ўтган бир сутка ичида уч кишида коронавирус аниқланган. Касаллик қайд этилган янги ҳолатларнинг барчаси четдан кириб келган — Гуандун провинциясида аниқланган.
Хитойда коронавирус эпидемияси тарқалишни бошлаганидан бери 83 030 кишида коронавирус аниқланган бўлиб, уларнинг 78 329 нафари даволанишга муваффақ бўлган. Ҳозирга қадар 4634 бемор вирус қурбонига айланган.
Эслатиб ўтамиз, январь ойининг охирларида Пекинда коронавирус сабабли фавқулодда вазиятнинг энг юқори даражаси эълон қилинган эди. Орадан бир ой ўтиб, Хитойнинг олтита провинциясида коронавирус сабаб жорий этилган фавқулодда ҳолат даражаси пасайтирилганди. Март охирларига келиб эса, Хитой коронавирусни енгганини маълум қилган.
Изоҳ (0)