Мадагаскар таълим вазири Ридзасоа Андриаманана мактаб ўқувчилари учун 2 миллион доллардан ортиқ пулга обакидандонлар сотиб олиш таклифини билдиргани сабаб ишдан олинди. Бу ҳақда 5 июнь куни BBC News хабар берди.
Унга кўра, болалар ушбу ширинликлар билан коронавирусни даволашда тавсия этилган шувоқли аччиқ COVID-Organics дамламасини ейиши керак бўлган. Вазир ўз ҳисоб-китобига кўра, ҳар бир ўқувчига 3 тадан обакидандон кераклигини таъкидлаган. Вазирнинг бу таклифи мамлакат президенти Андри Радзуэлинга ёқмади ва уни ишдан олди.
Шу билан бирга, дамлама ҳали тестдан ўтказилмаган, ЖССТ ҳам унинг коронавирусни тузатишга ёдам беришини исботловчи далиллар йўқлигини билдирган.
Мадагаскар миллий тиббиёт академияси ҳам COVID-Organics’нинг инсон саломатлигига зарарли бўлиши мумкинлигини таъкидлаб, унинг самарадорлигини шубҳа остига олди. Бироқ президент бу эътирозларга қарамай, ундан фойдаланишни қўллаб-қувватламоқда.
Маълумот учун, Мадагаскарда коронавирусга чалиниш бўйича 975 та ҳолат қайд этилган, беморларнинг 7 нафари вафот этган.