Тошкентдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 6 июнь, шанба куни коронавирусга чалинган 21 нафар бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди, деб хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.
Тузалганларнинг 13 нафари эркаклар, 8 нафари аёллар бўлиб, ёши каттаси 72, кичиги эса 10 ёшда. Ҳудудлар кесимида олинса, 9 нафари Тошкент шаҳридан, 2 нафари Самарқанд вилоятидан, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларидан 3 нафардан, Бухоро, Фарғона, Сурхондарё ва Андижон вилоятларидан 1 нафардан бемор тузалди.
Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар соғайганлар сони 1374 нафар ташкил қилган бўлса, эндиликда улар 1395 нафарга етди. Даволанаётганлар сони 563 нафарни ташкил этмоқда.
Ўзбекистоннинг етти ҳудудидаги тиббиёт муассасаларида жами 779 нафар бемор даволанишда давом этмоқда.
Шундай қилиб, Ўзбекистон бўйлаб коронавирусдан соғайганлар 3268 нафарга етди. Бундан аввал соғайганлар сони 3247 нафарга етгани хабар берилганди.
Эслатиб ўтамиз, 6 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, республикада коронавирус аниқланганлар сони 4064 нафарни ташкил қилмоқда. Шунингдек, коронавирус қурбонлари сони 17 нафарга етди.