• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Коинот

    Центавр Проксимаси b сайёраси бизга энг яқин жойлашган экзоолам экани тасдиқланди

    Тўрт йил муқаддам олимлар экзосайёралар борасидаги энг муҳим кашфиётлардан бирини амалга оширган эди: улар ўшанда Центавр Проксимаси юлдузи атрофида айланувчи, Ерга ўхшаш қаттиқ жинсли сайёрани очганди. Олимлар эндиликда бу борада қўшимча ва батафсил маълумотларни қўлга киритди. Бу ҳақда Женева университети (UNIGE) эълон қилди.

    Фото: ESO / М. Корнмессер

    Фото: ESO / М. Корнмессер

    Ўша кашфиёт ишончли чиққанга ўхшагани билан, фан учун доим кўпроқ тасдиқлар керак бўлади ва, хабар қилинишича, Чилида жойлашган Жуда катта телескопнинг (VLT – Very Large Telescope) ESPRESSO спектрографи ёрдамида олимлар эндиликда бу борада қўшимча ва батафсил маълумотга эга. Ушбу экзосайёрага олимлар Центавр Проксимаси b дея ном берди. Тадқиқот ҳақидаги илмий мақола эса Astronomy & Astrophysics журналида 25 май куни босиб чиқарилди.

    Сўнгги йилларда астрономлар бошқа юлдузлар атрофидан ўлчами Ер ўлчамига яқин бўлган кўп сондаги экзосайёраларни кашф этди. Уларнинг айримлари ўз юлдузига нисбатан ҳаёт мавжуд бўлиши эҳтимоли бор ҳудудда жойлашган ва ундаги ҳарорат сувнинг суюқ ҳолатда бўлишини таъминлай олиши керак деб ҳисобланади. Бу ўз-ўзидан қизиқарли, лекин бундай экзосайёралар ичида айниқса Центавр Проксимаси b алоҳида аҳамиятга эга. Чунки у Қуёшга энг яқин жойлашган юлдуз атрофида айланади ва биздан унгача бўлган масофа эса атиги 4,2 ёруғлик йилини ташкил қилади.

    Центавр Проксимасида ҳақиқатан ҳам экзосайёра борлигининг илмий тасдиқланиши эса бундай сайёралар бизнинг галактикамизда анчайин кенг тарқалганига ишора қилади.

    Центавр Проксимаси б сайёраси Ерга жуда ўхшаш бўлиб, Ер массасидан 1,17 каттароқ массага эга. У Ернинг йиллик орбитасидан фарқли ўлароқ, ўз юлдузи атрофини атиги 11,2 кунда айланиб чиқади. Бу эса Центавр Проксимаси b сайёраси ўз юлдузига нисбатан анча яқин жойлашганини билдиради. Лекин ушбу юлдуз қизил митти экани сабаб у бизнинг Қуёшдан кўра анча кичикроқ ва совуқроқ ҳисобланади. Бу Центавр Проксимаси b сайёрасининг орбитаси ҳақиқатан ҳам Центавр Проксимасининг ҳаёт имкони бор ҳудудида жойлашганини билдиради. Қизиғи шундаки, худди Ер Қуёшдан қанча Қуёш энергияси қабул қилса, Центавр Проксимаси b сайёраси ҳам ўз юлдузидан шунча энергия қабул қилади.

    Шундай қилиб, назарий жиҳатдан, унинг сиртида суюқ ҳолатдаги сув мавжуд экани эҳтимоли бор. Бу эса у жойда ҳаёт мавжуд бўлиши эҳтимолини билдиради, лекин ҳозирча олимлар барибир экзосайёраларда ҳаёт мавжуд бўлиши эҳтимолига оид кўплаб омилларни ҳали билишмайди. Биз сайёрада ҳаёт бўлиши имкониятига кўплаб омиллар таъсир қилишини яхши биламиз. Масалан, ҳарорат, сайёра ва унинг атмосфераси таркиби, сув борлиги (ёки унинг йўқлиги) ҳамда Қуёш нурланиши сингариларнинг бу борадаги таъсири катта. Центавр Проксимаси сингари қизил миттилардан чақнашлар юзага келиши фанга маълум ва ушбу чақнашлар билан боғлаб қараганда экзосайёрада ҳаёт мавжуд бўлиши эҳтимоли янада мураккаблашади ва масала қизиқарли тус олади.

    Астрономлар Центавр Проксимаси б сайёрасини анчайин эски спектрограф бўлмиш HARPS спектрографи воситасида илк бора 2016 йилда аниқлашган эди. Жаҳондаги «энг аниқ» спектрограф ҳисобланадиган ESPRESSO эса Центавр Проксимасининг нур тезлигини аниқлаш имконини берди ва у ҳозирги кунгача олинган энг катта аниқлик билан ўлчанди.

    06.06.2020, 07:03   Изоҳ (0)   25864
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ерга катталиги футбол майдонига тенг астероид яқинлашмоқда

    02.06.2020, 18:24

    Илон Маск инсоният Crew Dragon’нинг учирилишидан фахрланиши кераклигини маълум қилди

    31.05.2020, 16:14

    Қуёш юзасида сўнгги уч йил ичидаги энг кучли портлаш содир бўлди

    30.05.2020, 21:11

    Илон Маскнинг Starship космик кемаси портлаб кетди (видео)

    30.05.2020, 15:06

    NASA ноқулай об-ҳаво шароити сабаб қолдирилган SpaceX кемасининг парвози тўғрисида якуний қарорга кела олмаяпти

    30.05.2020, 14:46

    Dragon Crew’нинг ХКСга парвози об-ҳаво ноқулайлиги боис қолдирилди

    28.05.2020, 01:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Кортни Кокс, Белла Ҳадид ва бошқалар: пластик операция қилдирганидан афсусланган Голливуд юлдузлари

    Кино | 12 июл, 20:35

    JW: Европа Иттифоқи Украинанинг йўқотилган ҳудудларини қайтариб олишидан манфаатдор эмас

    Дунё | 12 июл, 20:20

    “Бу йил Тахтақорача довонида пулли туннел қуриш бўйича шартнома тузамиз” — Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 20:03

    “Реал” Винисиус билан музокараларни тўхтатди

    Спорт | 12 июл, 20:00

    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

    Реклама | 12 июл, 19:30

    Бир нафари ҳалок бўлган: Бош прокуратура Тошкентда етти бола бассейнга чўккани юзасидан баёнот берди

    Ўзбекистон | 12 июл, 19:29

    Ҳиндистонда 270 киши ҳалок бўлган Air India самолёти ҳалокатининг сабаби маълум қилинди

    Дунё | 12 июл, 19:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.