Таниқли сартарош ва блогер Оливия Смолли тиббий ниқобларни қулоқни оғритмаган ҳолда тақишнинг оддий усулини ўргатди. Аёл бу борадаги ролик билан ўзининг Instagram’даги саҳифаси орқали бўлишди.

Фото: «Liter.kz»

Кадрда юзига тиббий ниқоб тақиб олган қизни кўриш мумкин. Унинг сочлари бошининг орқа қисмига йиғилган. Сартарош ниқоб резинасини бироз тортиб, тўғноғич ёрдамида уни сочларига қистириб қўйган. Аёл ниқобнинг нариги тарафини ҳам шундай қилган.

Фойдаланувчилар Оливия намойиш этган усулнинг оддийлиги ва ажойиблигини юқори баҳоламоқда. Уларнинг таъкидлашича, бу каби усул ёқимли ва амалда қўл келади, бироқ бу фақат сочи узун инсонларга фойда беради.