Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра 22 тага ошди ва касалланганлар сони 3987 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг

  • 15 нафари Тошкент шаҳрида (8 нафари аҳоли орасида, 4 нафари эса коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган, 3 нафари хориждан келган);
  • 2 нафари Сирдарё вилоятида Россиядан чегара пост орқали кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида;
  • 1 нафари Наманган вилоятида аҳоли орасида;
  • 2 нафари Тошкент вилоятида (1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган);
  • 2 нафари Карантин марказидаги (хориждан келган) фуқаролар орасида

қайд этилган.

5 июнь давомида Тошкентда бир йўла 140 нафар бемор соғайиб, рекорд қайд этилди ва Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 3227 нафарга етди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 5 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра коронавирусга чалинганлар сони 26 кишига кўпайиб, 3965 нафарга етганди.