Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Техаслик фуқаро кимошди савдоси орқали сотиб олган автомобилининг ичидан ўнлаб килограмм кокаин топиб олди, деб хабар беради Houston Chronicle.

Фото: Courtesy Of The Webb County Sheriff’s Office

Фото: Courtesy Of The Webb County Sheriff’s Office

Маҳаллий полиция бошқармасининг маълумотларига кўра, Уэбб округи шерифининг офисига Техас штатидан қўнғироқ бўлган. Эркак мусодара қилинган автомобилни сотиб олганини ва ундан яширин туйнук топиб олганини билдирган. У бу туйнукни гиёҳванд моддалар билан шуғулланувчи шахслар ясаган бўлиши мумкинлигини маълум қилган.

Полиция ходимлари воқеа жойига етиб келиб, 17 та қадоқда кокаин топган. Дастлабки текширувдан кейин ўргатилган итлар яна 17 қадоқ гиёҳванд моддаларни топишга ёрдам берган.

Машинадан топилган кокаиннинг умумий оғирлиги 35 килограммга яқин бўлиб, қиймати 850 минг долларга тенг.

Изоҳ
Асосий янгиликлар