Кентукки штатида эгаси томонидан BMW 5-Series (E60) кабриолетига айлантирилган 2002 йилги Toyota Camry Solara 7,5 минг доллар эвазига сотувга қўйилди, деб хабар берилди Marketplace’нинг Facebook саҳифасида.
Машинага ўзгартириш киритиш жараёнида Toyota Camry Solara’нинг капоти, бампер ва фаралари BMW E60’никига алмаштирилган. Бўяш учун 3500 доллар сарфланганидан кейин автомобиль уч хил рангда товланадиган бўлган. Асосий оқ рангдан ташқари, машина капоти қисман кумушрангга, ён ойналари эса қизилга бўялган.
Кузов каби салонга ҳам ўзгартириш киритилган бўлиб, унда ҳам учта ранг ўзаро уйғунлашган. Шунингдек, автомобилга сенсор дисплейли янги мультимедиа тизими ўрнатилган. Шу билан бирга, машина эгаси 2200 долларга йиғма том ва ишланган газларни чиқаришга мўлжалланган янги тизим сотиб олган.
Ноодатий кабриолетга Camry Solara’нинг оддий 203 от кучига эга 3,0 литрли V6 двигатели ўрнатилган. Агрегат тўрт поғонали автоматик узатмалар қутиси ёрдамида бошқарилади.
Изоҳ (0)