• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12935.27
    • RUB160.47
    • EUR14367.2
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +26°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Илм-фан

    Ака-ука Монгольфьеларнинг тарихий ихтироси. 5 июнь – илк ҳаво шари осмонга учган сана

    Бугунги кунда кўкда учаётган ҳаво шарларини кўрганда деярли ҳеч кимда ҳайрат уйғонмайди. Лекин тарихда бу одамзоднинг азалий орзуси эди. 5 июнь – илк ҳаво шари осмонга учган сана. Шу муносабат билан «Дарё» ушбу кашфиёт ҳақида ҳикоя қилади.

    «Менинг итоатимдаги биттаси ҳам қанот ясаб учмоқчи бўлганди, кейин мен уни порохли бочкага ўтқазиб қўйдим! Бир учиб кўрсин...».

    Бу диалогни сиз, албатта, яхши эсладингиз. «Иван Василевич ўз касбини ўзгартиради» номли машҳур комедияда шоҳ Иван Грозний инженер Тимофеев билан суҳбатда шундай дейди. Ёки ўзимизнинг «Абдуллажон» фильмимизда ҳам раҳматли Тўйчи Орипов «Мен учамааааан!» деб кетмон билан сакраган саҳнани ёдга олайлик. Бизга кулгили туюладиган бу гаплар аслида одамзотнинг жуда узоқ асрлар, минг йиллар давомида орзу қилиб келган нарсаси – парвоз қилиш орзусининг инъикосидир.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Афсуски, узоқ асрлар мобайнида қуш каби учмоқчи бўлганларнинг бирортаси ҳам мақсадига эриша олмаган. Сунъий қанотлар ясаб учиб кўришга ҳатто Леонардо да Винчи ҳам уринганини яхши биламиз. Лекин бундай довюракларнинг кўпчилиги барибир охир-оқибатда муваффақиятсизликка йўлиқиб, ҳатто майиб бўлиб қолганлари ҳам бўлган.

    Вазият ўзгаришига, албатта, илм-фан пойдевор қўйди. XVI–XVII асрлар мобайнида кимёгар олимлар айрим енгил газларни кашф этди ва олиш усулларини ишлаб чиқишди. Хусусан, 1766 йилда Генри Кавендиш водородни кашф қилди. Водород ҳаводан 14 марта енгил бўлади. Водород ва у сингари енгил газлар енгил жисмларни ҳаво бўйлаб юқорига кўтариш хусусиятига эга эди. Албатта, бу жиҳат энди ясама қанотлардан воз кечиб, одамларнинг енгил газлар ёрдамидан баландликка кўтарилиш ҳақидаги янги орзуларига сабаб бўлди.

    Хусусан, 1781 йилдаёқ Кавелло исмли Италян физиги водородни пуфакчалар кўринишидаги бирор ҳажмга қамалса, у тепага юк кўтариб чиқиши мумкинлигини тажрибалар орқали кўрсатиб берди. Бу кўплаб ҳаваскорлар учун парвоз қилиш орзусини алангалатиб юборди. Гўёки энди водородни одамни кўтара оладиган миқдорда бирор катта шар ичига тўпласа ва унга саватча боғлаб қўйиб, ичига ўтириб олинса, осмон-фалакка парвоз қилиш мумкин эди!

    Лекин ҳали ташқарида XVII аср. Водородни сизиб чиқиб кетишдан тўсиб тутиб тура оладиган бирор матони топиш амри маҳол бўлган. Узоқ уринишлардан кейин водородни сизиб чиқиб кетишдан сақлаб, юкни ҳам кўтара оладиган улкан шар тайёрлашга ярайдиган материални биринчи бўлиб парижлик кимё профессори Шарль ихтиро қилган. У шойи матосини каучукка ботириб олса, тирқиш ва тешиклари ёпилиб кетишини ўйлаб топади.

    Профессор Шарль бундай матони тайёрлаб, ундан ҳавога кўтариладиган шар ясаш учун жуда кўп вақт кетказди. У ўз ҳаво шарини ясагунича, Париждан олисдаги Аноне шаҳрида яшайдиган, қоғоз фабрикасининг бадавлат хўжайинининг ўғли бўлган Жозеф ва Этен исмли ака-укалар аллақачон амалий ҳаракатга ўтиб кетган эди.

    Ака-укалар ихтиёрида текин ва мўл-кўл қоғоз борлигидан, улар ҳаво шарини ҳам айнан қоғоздан ясашга уринишган. Кўп бора муваффақиятсизликка учраган дастлабки уринишларида Жозеф ва Этьен қоғоздан ясалган ҳаво шарига буғ ва тутун тўлдириб кўрган. Албатта, рисоладагидек таълим кўрмаган бу йигитларда профессор Шарль сингари кимёдан мукаммал билим бўлмаган. Улар ҳеч қандай илмий асосга эга бўлмаган тарзда, шунчаки, ўзларини калласига келган нарсалар билан қайта-қайта тажриба қилиб кўраверишган.

    Орада уларнинг қўлига яна бир машҳур кимёгар олим Жозеф Пристлининг газларнинг хоссаларига бағишланган рисоласи тушиб қолади. Ўша китобдан улар ҳам ҳаво шарини водород билан тўлдириш ғоясига эга бўлишади. Бироқ водород жуда қиммат турарди. Бир неча муваффақиятсиз уринишлардан кейин улар водороддан воз кечиб, энди илиқ ҳавони шарга қамаш орқали учмоқчи ҳам бўлади. Бунинг учун улар похол ва ҳайвон юнгини ёқса, ундан чиқадиган тутун шарни учирса керак деган фикрни синаб кўрган.

    Улар похол ва юнг ёнганда қандайдир электр буғи ҳосил бўлади ва ўша нарса шарни осмонга кўтаради деб ўйлаган. Албатта, қанчалик ғалати бўлмасин, бундай ғализ мулоҳаза билан ҳам улар муваффақиятга эришишгани қизиқ! Уларнинг қоғоздан ясалган ва ички қобиғи шойи мато билан елимланган кичик ҳаво шари 300 метргача кўтарилган.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    Албатта, бунда ҳеч қандай ғайриоддий «электр буғи» йўқ эди ва шунчаки, олов ёниши натижасида илиб қолган ҳаво юқорига кўтарилиши оқибатида шарни ҳам ўзи билан тепага олиб чиққан эди. Лекин Жозеф ва Этьен бу муваффақиятдан жуда руҳланишган ва дарҳол одамни ҳам кўтара оладиган, диаметри 11 метр ва ҳажми 600 м3 келадиган бошқа каттароқ шарни ясашга киришган. Бу сафар улар аксинча йўл тутган: ҳаво шарининг ташқи тарафини шойи матодан қилиб, унинг ички қобиғини қоғоз билан елимлаб, ямаб чиқишган. Остига эса ток новдаларидан тўқилган сават жойлаб, унинг устида олов ёқишган.

    Ваниҳоят, ака-ука Жозеф ва Этен, 1783 йилнинг 5 июнь куни оломон кўз ўнгида ўзлари ясаган қўлбола ҳаво шарини осмонга учирди. Шарль деярли икки км баландликка кўтарилди ва бутун шаҳар аҳолисини лол қолдирди. Бу ҳақидаги хабар яшин тезлигида Парижга, Фанлар Академиясига етиб борди. Академиядагилар ака-укаларнинг ҳаво шари ичида нима тўлдирилганини билишмасди. Айтганча, ака-ука Жозеф ва Этьеннинг фамилияси Монгольфье бўлган.

    Шу сабабли, одамлар улар ясаган ҳаво шарини «Монгольфер» деб атай бошлашган. Мана бугун 2020 йилнинг 5 июнида, ўша илк монголфер ҳавога кўтарилганига ҳам 237 йил бўлибди. Орада ўтган икки асрдан зиёд вақт мобайнида, албатта, одамзот парвоз қилишнинг бошқа, ишончлироқ ва хавфсизроқ усулларини топди. Лекин ака-ука Монгольфьеларнинг бу борадаги муваффақияти ҳақиқатан ҳам тарихий энг биринчи, энг катта ютуқ эди.

    Монгольферларнинг муваффақияти ҳақида эшитган кимёгар олим Шарль албатта қаттиқ таажжубланган бўлса керак. Юқорида ҳам айтганимиздек, Академиядагилар қатори, Шарль ҳам уларнинг ҳаво шари нима билан тўлдирилганини билмасди.

    Икки карра ғайрат билан ишлай бошлаган Шарль кўп ўтмай механик усталар – ака-ука Роберлар ёрдамида резина шимдирилган шойи матосидан тайёрланган 3,6 метр диаметрли ҳаво шарини ясайди. У ажойиб ихтирога қўл уради. Ҳаво шари остига боғлаб қўйилган бочкада металл қириндилари, кислота ва сув солинган бўлиб, ундаги кимёвий реакция натижасида водород ажралиб чиқар ва шиддат билан ҳаво шари ичига кириб, уни шишириб тўлдирарди. Шарль конструкциясида ҳаво шарини йиғилган ҳолда керакли жойга элтиш ва бочка оғзини очиш кифоя эди.

    Шундай қилиб, Шарль 1873 йилнинг 27 август куни, ака-укаларга кўрсатиб қўйиш мақсадида, Париждаги Марс майдонига оломонни тўплайди ва ўзининг ҳаво шарини ҳамманинг кўз ўнгида осмонга учиради. 200 мингдан зиёд шаҳар аҳолиси кўз ўнгида, улар «Саҳрлер» деб атай бошлаган ҳаво шари тезлик билан кўтарилиб, булутлар орасидан ҳам ўтиб кетади. Бироқ тахминан бир км тепага чиққан Шарль ҳаво шари ёрилиб кетган.

    У Париж яқинидаги Гонес деган қишлоққа, дала устига келиб тушган. Парижда бўлаётган воқеалардан бехабар деҳқонлар эса Ой қулаб тушяпти деб ўйлаб ваҳимага берилишган. Бечора Шарль ҳаллослаб етиб келгунича, деҳқонлар ҳаво шарини паншахалар билан уриб бўлакларга парчалаб ташлашга улгуришган эди. Унинг тахминан 10 минг франк пули ва меҳнати сарф бўлган ушбу ҳаво шари шу тарзда барбод бўлган.

    Шарлнинг ҳаво шарини учиришини кўргани Этьен Монгольфьер ҳам келган эди. Энди ака-укалар Шарлга ўзларини кўрсатиб қўйишни мақсад қилади. Улар Шарль тайёрлаган ҳаво шари конструкциясидан айрим деталларни ўзлаштирган тарзда 12,3 метр диаметрга эга навбатдаги монголферни тайёрлаб, 19-сентябр куни Парижга етиб келади. Бу сафар улар ҳаво шарини Париж аҳолиси кўз ўнгида шунчаки қуруқ учиришни эмас, балки аэронавтлар билан – бирор тажриба жониворлари билан учиришни мақсад қилишган эди.

    Шу сабабли, уларнинг ҳаво шарига, тарихда илк аэронавтлар – хўроз, ўрдак ва қўй «минган». Бу тажрибани ўша замон олимлари тепада ҳаво сийрак бўлса, нафас олишнинг, демакки яшашнинг имкони бор-йўқлигини текшириб кўриш мақсадида таклиф қилишган эди. Осмон-фалакда тахминан 10 дақиқа бўлган монгольфер қайта оҳиста тушгач, жониворлар соппа-соғ экани маълум бўлган. Бироқ хўрознинг қаноти шикастланган эди. Олимларда юқорида яшаш имконияти борасидаги кескин баҳслари бошланиб кетишига шу ҳам кифоя қилган. Улар бир км дан тепага кўтарилса, одам нафас етишмай ўлса керак деб ўйлай бошлаган.

    Монголфернинг кўкка кўтарилаётгани ҳақидаги хабарлар кўп ўтмай саройга етиб боради ва қирол Людовик XVI ҳаво шари учишини шахсан кўришни режа қилади. У, шунингдек, бу сафар монголферга иккита одам ўтқазиб парвоз қилдиришни буюради. Бунинг учун қиролнинг ўзидан ғалати бир таклиф ҳам чиққан эди: у иккита маҳбусни шарга ўтқазиб учиришни буюрган ва гўёки, бу уларнинг қилмишини оқлашга имкон беришини айтган. Бироқ зодагонлар қиролга маслаҳат бериб, уни бу фикридан қайтаришган.

    Чунки тарихий ушбу парвоз муваффақиятли чиқса, башарият тарихидаги илк аэронавтлар шарафли кишилар эмас, балки ўғри-муттаҳамлар бўлган бўлиб қолади деган важ келтирилган. Улар ўз фикрларини Людовик XVIга уқтиришга зўр беришар экан, қирол яна бир кутилмаган қарор берган: «Демак, унда ҳаво шарида ўзларинг учасизлар!». Шундай қилиб, ташаббус ташаббускорларни ўзини бошига бало бўлиши мумкин эди.

    Хайриятки, 1783 йилнинг 21 ноябрида илк аэронавт одамлар – маркиз Пилатр де Розье ва маркиз д’Аланд монголфейрга «миниб», тахминан бир км баландликка кўтарилди ва эсон-омон қайтиб қўнди. Бу – одамзотнинг учиш ва парвоз ҳақидаги азалий орзулари ушланиши йўлида энг биринчи ва энг катта қадам сифатида тарихга кирди. Улар 45 дақиқа мобайнида парвоз қилишган ва тахминан 9 км масофани босиб ўтиб, Париж ташқарисидаги шудгорга оҳиста қўнган.

    Музаффар Қосимов тайёрлади.

    05.06.2020, 15:34   Изоҳ (0)   26940
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Барча турдаги бактерияларни енгишга қодир антибиотик яратилди

    04.06.2020, 15:46

    Олимлар коронавирусга чалинган айрим беморларда ҳид билиш қобилияти нима учун йўқолиб қолаётганини аниқлади

    04.06.2020, 07:19

    Россияда йогурт ёки бурунга томизиладиган томчилар шаклидаги вакциналар пайдо бўлади

    03.06.2020, 11:19

    Коронавируснинг иссиқ ҳароратда яшаб қолиш хусусиятлари ўрганилди

    03.06.2020, 06:43

    Олимлар нима сабабдан коронавирус болаларда кам учраётганига тушунтириш берди

    02.06.2020, 16:22

    Олимлар нима учун коронавирус қандли диабети борлар учун хавфли эканлигини тушунтириб берди

    30.05.2020, 18:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Mobiuz "МаззаФест"да янги "Мазза" ва "Мазза 2.0" тариф режаларини тақдим этади


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германияда ўзини қирол деб эълон қилган шахс қамоққа олинди

    Дунё | 13 май, 23:40

    “Путин музокараларга келса, Трамп ҳам Истанбулга боради” — АҚШ махсус вакили

    Дунё | 13 май, 23:25

    “Дарё” дайжести: 13 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 13 май, 23:10

    Фаластиннинг нормал ҳаётга қайтиши учун 15 йил кераклиги маълум қилинди

    Дунё | 13 май, 22:55

    Маъмурий судлар томонидан уч ойда ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ қанча иш кўрилгани очиқланди

    Ўзбекистон | 13 май, 22:45

    Машҳурлик рецепти: қўшиқлари эмас, балки рекламалар орқали танилган хонандалар

    Мусиқа | 13 май, 22:35

    Ўзбекистон Кубоги. “ОКМК” 12 та гол урди, “Сурхон” Биринчи лига клубига мағлуб бўлиб, гуруҳда қолиб кетди

    Спорт | 13 май, 22:23

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    Ўзбекистон | 13 май, 22:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.